#Муаллиф_Чарос_Хайитова
#H_74
Мен бу журъатни қаердан олдим билмайман. Бошқа вақт бўлганда уятдан ер тагига кириб кетишга тайёр турар эдим. Лекин ҳозир ўзимда бахтдан бошқасини ҳис қилмаябман. Илк бор йигит кишининг қучоғида турибману, аммо бу қучоқ ҳудди мен учун танишдек қўйиб йўборгим келмаябди. Мен учун ҳозир энг муҳими Умарнинг келиши эди ва у келди. Қанчалар ҳурсанд эканлигимни тасвирлаш қийин. Ҳеч ким мени айни дамда бироз олдин сўлиб қолган гулга ўхшата олмасди. Бу нима эди ўзи? Севгими? Наҳотки шу қадар унга ошиқ бўлдим? Изоҳ сўрамасдан ҳаммасини унутадиган даражада...
-- Кичкинтой ўзгариб кетибсанми? Сени зурға танидим.
Қулоғим остида Умарнинг овози янгради. Мен соғинган овози... -- Кечир... Бироз кечикдим.
Сўзида давом этди у. Бирозмуш. Икки соатдан зиёд вақт ўтдику орадан. Мен буткул умидимни узиб бўлган эдим. Лекин ҳозир булар муҳим эмас. Муҳими унинг келганида...
-- Иши...нгиз чи...қиб ққолдими?
Умарни эмас ўзимни алдаётганга ўхшайман. Овозим ҳам йиғлайверганим сабаб ғалати чиқди. Ўзимни четга олар эканман, Умарнинг кўзларига уялганим туфайли қарай олмадим. Ахир бироз олдин уни қучоғига кириб олган эдим. Юзимга солмасинда ишқилиб. Ҳурсандлигимдан қилдим бу телбаликни. Аҳволимни тушунар.
-- Ҳа.. шунақароқ. Қўрқиб кетдингми, келмади деб? Кўзинг қизариб кетибди... Телефонинг нега ишламаябди? Бирорта қўнғироғимга жавоб бермадинг. Қанчалик ҳавотир олганимни биласанми ўзи?
Жавоб бермадим. Лабимни тишлаганча ерга қараб туравердим. Лекин ўйлаганларим ёлғон бўлиб чиққанидан шу қадар ҳурсандманки. Демак уни ҳавотирга қўйибманда. -- Бошимни балоси деб янглишмаганимни исботладинг. Шу ергача келдинга ортимдан... Нима гапирмасликка қасам ичдингми? Яхшиси уйга бора қолайлик. Уша ерда бафуржа гаплашиб оламиз.
Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891
Skrin olib menga yuborasiz.
https://t.me/Charos_Hayitova










