Mirkonomika Telegram channel photo

Mirkonomika

@mirkonomikaPublic Channel

Bu yerda yozilgan fikrlar shaxsiy bo’lib, hech qaysi tashkilot fikri yoki qarashlarini ifoda etmaydi. Murojat uchun: @Mirkonomika1_bot

SiyasetTürkçeTürkiye

1.9k

Last views

8.9k (8,890 subscribers)
Üyeler
—
Rating
90
Total Posts
Oct 14, 2026, 6:53 PM
Güncellendi
Apr 6, 2026
Created
Stats

Türkçe içerik görüyorsunuz. Diğer dillerdeki içeriği görmek için site dilini değiştirin.

Channel Information

Channel Information
Channel NameMirkonomika
Username@mirkonomika
CategorySiyaset
LanguageTürkçe
CountryTürkiye
Üyeler8,890
Channel TypePublic Channel
Created6 Nis 2026
Last Updated14 Eki 2026 • 7 gün önce
StatusActive

Sıralama

Küresel Sıralama
#261065-404
Dil Sıralaması
#2289-3
Kategori Sıralaması
#5928+16

Üye Büyümesi

Toplam: 8.9K30 Days growth: -680.8%
09/1509/2009/2509/3010/0510/1010/14
Üye Büyümesi - 30 Days
DateSubscribers
15:09:20268,958
16:09:20268,958
17:09:20268,942
18:09:20268,942
19:09:20268,942
20:09:20268,942
21:09:20268,942
22:09:20268,942
23:09:20268,942
24:09:20268,942
25:09:20268,942
26:09:20268,942
27:09:20268,942
28:09:20268,942
29:09:20268,942
30:09:20268,942
01:10:20268,942
02:10:20268,942
03:10:20268,942
04:10:20268,942
05:10:20268,942
06:10:20268,942
07:10:20268,942
08:10:20268,942
09:10:20268,942
10:10:20268,942
11:10:20268,942
12:10:20268,942
13:10:20268,942
14:10:20268,890
Üye Büyümesi - Weekly
DateSubscribers
Week of 06:04:20268,230
Week of 13:04:20268,230
Week of 20:04:20268,230
Week of 27:04:20268,695
Week of 04:05:20268,695
Week of 11:05:20268,754
Week of 18:05:20268,754
Week of 25:05:20268,754
Week of 01:06:20268,858
Week of 08:06:20268,858
Week of 15:06:20268,858
Week of 22:06:20268,858
Week of 29:06:20268,948
Week of 06:07:20268,948
Week of 13:07:20268,948
Week of 20:07:20268,805
Week of 27:07:20268,805
Week of 03:08:20269,034
Week of 10:08:20269,034
Week of 17:08:20269,017
Week of 24:08:20268,975
Week of 31:08:20268,975
Week of 07:09:20268,958
Week of 14:09:20268,942
Week of 21:09:20268,942
Week of 28:09:20268,942
Week of 05:10:20268,942
Week of 12:10:20268,890
Üye Büyümesi - Monthly
DateSubscribers
April 20268,695
May 20268,754
June 20268,948
July 20268,805
August 20268,975
September 20268,942
October 20268,890
Üye Büyümesi - Yearly
DateSubscribers
20268,890

Son Yazılar

Mirkonomika logo
Mirkonomika

16 Eki 2026 19:30

Озарбайжон чуқур демографик инқирозда

Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар 11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони 2025 йилда 1,47 ни ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган. 2026 йилда эса фертиллик 1,33 гача тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани.

Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси жудаям юқори. Хусусан, 2025 йилда 95,3 мингта аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 21,9 фоизга, сўнгги 15 йилда эса 3,5 баробарга ошган.

2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган (бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан) 36,9 мингта аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб 3 баробар камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган.

Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ. Нима  сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст даража ҳисобланади.  Жорий йилда эса  Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда.

@Mirkonomika
1,9300036
Mirkonomika logo
Mirkonomika

15 Eki 2026 19:58

Media · open in Telegram
8,3800024
Mirkonomika logo
Mirkonomika

15 Eki 2026 13:22

Photo1/2
АҚШда инфляциянинг тезлашиши ҳамда Федерал Резервнинг фоиз ставкасини  яна ошириши бўйича кутилмаларнинг ошиши фонида асосий экспорт товаримиз олтин нархи 4100 долларгача пасайган.

Ҳозирги вақтда олтин нархи 4141 доллар атрофида шаклланмоқда.

@Mirkonomika
2,4800017
Mirkonomika logo
Mirkonomika

15 Eki 2026 10:27

Photo1/2
АҚШда инфляция тезлашиши давом этмоқда

Сентябрь ойида АҚШда ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 3,7 фоизгача тезлашган (кутилмалар 3,6 фоиз эди). Таққослаш учун август ойида йиллик инфляция 3,4 фоизни ташкил этган эди. Йиллик инфляциянинг тезлашиши ўз навбатида  Яқин Шарқдаги кескинликлар фонида энергия товарлари нархи тез ўсаётганлиги билан изоҳланади. Ой давомида энергия товарлари нарх ўсиши 5,2 фоизни ташкил этган.  Жумладан, ой давомида бензин 9,1 фоизга,  иситиш учун ёқилғи  15,3 фоизга қимматлаган.

Нархлари волотил энергия ва озиқ-овқат товарлари чиқариб ташланган индекс (базавий инфляция) ҳам тезлашмоқда. Сентябрь ойида ойлик базавий инфляция 0,3 фоизни ташкил этиб йиллик кўрсаткич августдаги  2,4 фоиздан, 2,6 фоизгача тезлашган.

Умуман олганда, АҚШнинг Эрондаги уруши АҚШлик истеъмолчиларга анча қимматга тушаяпти. Эронга ҳужумлар бошланишидан олдин умумий инфляция 2,4 фоизни ташкил этиб базавий инфляциядан ҳам пастроқ шаклланаётган эди. Уруш натижасида қисқа муддатда йиллик инфляция 1 фоиз банддан кўпроққа тезлашди. Шунингдек, энди инфляция номинал иш ҳақининг ўсишидан юқорироқ шаклланмоқда. Яъни АҚШликлар реал кўрсаткичда ҳам камбағаллашмоқда.

Федерал Резерв 2023 йилдан буён фоиз ставкаларининг оширмаган  ҳамда пасайтириш фазасига ўтаётган эди. Лекин инфляциянинг тезлашиши сабаб ўтган ойда ставка 0,25 фоиз бандга оширилди ҳамда октябрь ойидаги йиғилишда ҳам ошириш эҳтимоли ошмоқда.

 Юқоридагиларнинг ҳеч бири Трамп хоҳлаган ёки ваъда қилган натижалар эмас. Трамп нархларни пасайтиришни, одамларнинг даромадларини оширишни, фоиз ставкаларини пасайтиришни ваъда қилиб келган. Лекин  кўряпмизки, барча ўзгарувчилар умуман тескари томонга кетмоқда.  Табиийки, бу ўзгарувчилар оралиқ сайловларга ҳам  таъсир қилади (табиийки Трамп хоҳламаган йўналишда эмас).

@Mirkonomika
2,460002
Mirkonomika logo
Mirkonomika

14 Eki 2026 09:25

[14 октябрь, чоршанба] #ТонггиХабарлар — муҳим воқеалар қисқа сатрларда.

Коммунал. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30% га оширишни таклиф қилди. Тошкентда иситиш 1 м² учун кунига 241,44 дан 314 сўмга, ҳисоблагичли иссиқ сув 1 м³ учун 8 928,67 дан 11 607 сўмга ошиши мумкин. 2028 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан 10% гача индексацияланади. Лойиҳа 28 октябргача муҳокамада.

Ёрдам. Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 млн 17 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ноябрда бир марталик 1 млн сўм берилади, пул 30 ноябргача картага тушади. Суюлтирилган газни 1 ноябрдан аҳолига 1 кг 5 000 сўмдан сотиш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 кг учун 3 000 сўм (ойига 20 кг гача) қоплаш таклиф этилмоқда.

Солиқ. Вазирлар Маҳкамаси «энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» танлаш тартибини тасдиқлади. 100 баллдан 40 таси аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини тўлашига боғлиқ. Ғолиб маҳаллалар инфратузилма учун 2 млрд сўмдан олади, рўйхат 10 февралгача эълон қилинади.

Иш. Миграция агентлиги Германияда гулчилик ва боғбонлик бўйича 3 йиллик бепул касбий таълим (Ausbildung) учун ариза қабул қилмоқда. Шартлар: 18–25 ёш, немис тили B1 даражасида, олий маълумот йўқ. Ойлик стипендия — 724–1 100 евро. Ариза 20 октябргача xorijdaish.uz орқали, маълумот учун — 1282.

Иссиқхона. Президентга томорқадаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиғини 50% га камайтириш таклиф қилинди. Янги «яшил» иссиқхона учун 300 млн сўмгача, мавжудини янгилаш учун 150 млн сўмгача имтиёзли кредит бериш кўзда тутилмоқда.

Яйлов. Чекка ҳудудлардаги 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ерлар солиқдан озод, улардан аҳоли молини боқиш учун фойдаланилади.

БИР ҚАТОРДА
— Марказий банк курси: 1 доллар — 11 913,35 сўм (+14,26).
— Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8% ўсишини кутмоқда (аввалги прогноз — 6,8%).
— Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини 2027 йил 1 июлдан мажбурий рақамли маркировкалашни таклиф қилди, муҳокама 24 октябргача.
— Энергоинспекция: 9 ойда 825 млрд сўмлик газ ва электр ноқонуний ишлатилган, 2 800 га яқин ҳолат аниқланган.
— 15 октябрь — мол-мулк ва ер солиғининг иккинчи ярмини тўлашнинг охирги куни.

@financial_news_Uzb
2,3100018
Mirkonomika logo
Mirkonomika

13 Eki 2026 18:45

Photo1/2
Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида

Халқаро Валюта Жамғармасининг янги прогнозларига кўра, Иқтисодиётимиз 2026 йилда 7,8 фоизга ўсади, апрель ойидаги ҳисоботга нисбатан ўсиш бўйича прогнозлар 1,3 фоиз бандга оширилган.

Қизиқ жиҳати ҳозирги кунда энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётнинг 3 таси Марказий Осиё мамлакатлари ҳисобланади. Бундай ҳолатни бир нечта йил олдин тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Масалан 2015-2019 йилларда биронта Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсган 10 та иқтисодиёт қаторидан жой олмаган (Яъни ҳеч қайси индивидуал йилда).

Таъкидлаш керакки, Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида қайд этилиши биринчи марта эмас. Қирғизистон 2023 йилдан буён, Тожикистон эса 2024 йилдан буён энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётлар қаторидан жой олиб келмоқда.

@Mirkonomika
2,3800029
Mirkonomika logo
Mirkonomika

13 Eki 2026 18:30

Photo1/2
2026 йилда кузатилаётган шоклар орасида таклиф шоклари асосий роль ўйнамоқда

ХВЖ октябрь ойидаги прогнозларида 86 та мамлакатда иқтисодий ўсиш апрель ойидаги кўрсаткичдан пастроқ шаклланишини баҳолаган. Шунингдек, 141 та мамлакатда йил сўнггида инфляция даражаси апрель ойида баҳоланганидан кўра юқорироқ шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Бундан ташқари, 66 та мамлакатда инфляция бўйича прогнозлар оширилиб, иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар пасайтирилган.

Юқоридаги графикдан ҳам кўриш мумкинки, ХВЖ ўсиш бўйича прогнозини пасайтирган давлатларда инфляция прогнозлари оширилган. Бу ўз навбатида таклиф шоки устунлик қилаётганлигини англатади. Агар ялпи талаб шоки сабаб прогнозлар пасайтирилганда инфляция даражаси ҳам пасайтирилар эди. Ҳозирги таклиф шоки эса  Яқин Шарқдаги кескинликлар натижасида  энергия товарлари таклифидаги пасайиш билан изоҳланиши мумкин.

Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда ўсиш бўйича прогнозлар яхшиланган бўлса (ўз навбатида инфляция бўйича прогнозлар ҳам оширилган), Қозоғистонда ўсиш бўйича прогнозлар бироз пасайтирилган. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида дунёдаги умумий тенденциядан фарқли талаб омиллари устунлик қилаётганлигини кўрсатади.

@Mirkonomika
2,040006
Mirkonomika logo
Mirkonomika

13 Eki 2026 11:46

Photo1/2
Woodford Нобель мукофотини олгани ҳақидаги хабардан кейин одатий кунини давом эттириб, талабалардан имтиҳон олибди.

Аввалроқ Нобель мукофоти расмий сайтига берган интервьюсида Woodford бугун қилишни режалаштирган ишларини санай туриб, бугунга режалаштирилган имтиҳони борлигини айтган. Қўнғироқ давомида Woodford: “бу янгиликдан кейин талабалар имтиҳон бўлмаслигидан умидвор бўлади” қабилида ҳазил қилган.  

@Mirkonomika
2,7900058
Mirkonomika logo
Mirkonomika

12 Eki 2026 15:19

Photo1/2
2026 йил иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари.
2,990007
Mirkonomika logo
Mirkonomika

07 Eki 2026 18:45

Media · open in Telegram
12,0000017
Mirkonomika logo
Mirkonomika

06 Eki 2026 12:16

Photo1/2
Нечта товарда  инфляциянинг йиллик суръати Марказий банк таргетидан юқори шаклланмоқда?

Сентябрь ойида 145 та товар ва хизматларда ойлик нарх ўсиши 0,4 фоиздан, яъни йилликка тенглаштирилган ўсиш 5 фоиздан (Марказий банк таргети) юқори шаклланган. Бунда, 71 та озиқ-овқатлар, 32 та ноозиқ-овқатлар ҳамда 42 та хизматларда йилликка тенглаштирилган ўсиш Марказий банк таргетидан юқори шаклланган.

 Ўтган ой билан таққослаганда  инфляцион таргетдан тезроқ ўсаётган товарлар сони 68 тага ошган. Шунингдек,  2025 йилнинг сентябри билан таққослаганда  йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарлар сони 23 тага ошган.

Энг муҳим ўтган йили сентябрь ойида бундай товарларнинг 63 фоизи мавсумийлик асосий роль ўйнайдиган озиқ-овқат товарлари бўлган бўлса, жорий йилда йилликка тенглаштирилган ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товарларда озиқ-овқатлар улуши  49 фоизгача пасайган.

Бошқача айтганда инфляциянинг тезлашиши ҳамда таргетдан юқори шаклланиши фақатгина мавсумий характерга эга озиқ-овқатларда мавсум ўзгариши билан нарх ўсишининг тезлашганлиги оқибатида эмас, балки мавсумийлик характери камроқ бўлган хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат товарлари ҳисобига ҳам шаклланмоқда.

@Mirkonomika
3,050007
Mirkonomika logo
Mirkonomika

06 Eki 2026 10:49

Media · open in Telegram
2,530006
Mirkonomika logo
Mirkonomika

05 Eki 2026 09:52

Media · open in Telegram
2,6100012
Mirkonomika logo
Mirkonomika

04 Eki 2026 10:17

Photo1/2
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича фертиллик

Ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони Сурхондарёда (3,67) энг юқори бўлса,  энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда (2,51) қайд этилган.

@Mirkonomika
3,0200033
Mirkonomika logo
Mirkonomika

03 Eki 2026 15:19

Photo1/2
Трампнинг иккинчи президентлик даврида яратилган барча иш ўринларининг 92 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келибди.  Ҳеч ким Трамп сиёсатидан бундай  натижани кутмаган бўлса керак.

Бунда аёлларлар кўпроқ  ишлайдиган  соғлиқни сақлаш ҳамда  ижтимоий ёрдам Иқтисодиётда асосий иш ўринлари яратган сектор бўлган. Трамп президентликка келгандан буён бу секторда қарийб 1 млн га яқин янги иш ўринлари қўшилган. Бошқа секторларда эса иш ўринлари 222 мингга камайган.

Трамп президентликка келгандан буён иш ўринларини  ҳар хил божлар билан қайтаришга ҳаракат қилаётган  ишлаб чиқаришда эса иш ўринлари 21 мингтага камайган.

@Mirkonomika
3,2100015
Mirkonomika logo
Mirkonomika

02 Eki 2026 16:05

Photo1/2
Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистондан кўра кўпроқ тўғри инвестиция кириб келган

Мамлакатимиз биринчи ярим йилликда тўлов баланси бўйича 2,3 млрд доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилган (мажбуриятларнинг соф олиниши). Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 50 фоизга ўсган.

Таққослаш учун бу даврда Россияга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 1,4 млрд долларни ташкил этган. Яъни мазкур даврда Ўзбекистонга Россиядан кўра кўпроқ тўғри инвестиция кириб келган. Лекин таъкидлаб кетиш керакки, тўлов баланси бўйича статистиканинг ўзига хос жиҳати бор. Мажбуриятларнинг соф ўзгариши мажбуриятларнинг ошиши ҳамда камайиши ўртасидаги фарқни ўлчайди. Яъни Россияга 1,4 млрд доллардан кўпроқ инвестиция кирган бўлиши мумкин, лекин чиқиб кетган пул оқими ҳисобига мажбуриятларнинг соф оқими 1,4 млрд долларга тенг бўлган.

Лекин бу оқимнинг Россиядан кўпроқ шакланиши мамлакатимиз учун катта кўрсаткич. Чунки Россия иқтисодиёти мамлакатимиз иқтисодиётидан 17 баробар каттароқ. Ўз навбатида Россияда инвестиция оқимининг бунча паст шаклланиши Россия-Украина уруши билан изоҳланади.

2022 йилдан кейинги даврда Россиядан тўғри инвестицияларнинг фаол  чиқиб кетиши кузатилди. Масалан, биргина 2022 йилнинг ўзида тўғри инвестициялар бўйича мажбуриятлар 39 млрд долларга камайган. Яъни инвесторлар киритган инвестициялардан кўра 39 млрд доллар кўпроқ капиталини Россиядан олиб чиқиб кетган. Россия тарихида бир йилда ҳеч қачон тўғри инвестициялар бу ҳажмда мамлакатдан чиқиб кетиши кузатилмаган эди. 2022 йилдан 2025 йилгача тўғри инвестициялар мамлакатдан чиқиб кетишда давом этган. 2025 йилда эса урушдан кейинги даврда биринчи марта Россияга тўғри инвестиция  мусбат оқими қайд этилган (11,2 млрд доллар).

Шунингдек, Мазкур даврда Қозоғистоннинг тўғри инвестиция бўйича мажбуриятлари 1,5 млрд долларга камайган. Яъни худди юқоридаги ҳолат каби инвесторлар мамлакатдаги инвестицияларини камайтирган. Лекин шу ўринда бир жиҳат муҳим, Қозоғистондаги манфий кўрсаткичнинг шаклланиши асосан тўғри инвестиция киритган корхоналар ўртасида қарзларнинг камайганлиги билан изоҳланади.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида мамлакатимизга келган тўғри инвестициялар оқими (мажбуриятлар соф ўзгариши) ЯИМга нисбатан 3 фоизга етган таққослаш учун ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2,3 фоизни ташкил этган эди. Ярим йиллик оқим эса ЯИМнинг 2,6 фоизини ташкил этган, ўтган йилнинг биринчи ярмида эса 2,4 фоизга тенг бўлган. Яъни инвестициялар оқими тез ўсаётган иқтисодиётимиздан ортда қолмаяпти.  Минтақамиз билан таққослаганда ҳам мамлакатимиз биздан каттароқ иқтисодиётлардан кўпроқ инвестиция жалб қилмоқда.

@Mirkonomika
3,3900027
Mirkonomika logo
Mirkonomika

02 Eki 2026 11:06

Ташқи савдо. Август

Август ойида ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил этиб, ташқи савдо дефицити 2 млрд долларга тенг бўлган. Бунда, ой давомида экспорт 2,9 млрд долларни, импорт эса 4,9 млрд долларни ташкил этган. Ойлик импорт 7,6 фоизга ўсган бўлса, экспорт  1,5 фоизга қисқарган.

Ой давомида олтин экспорти амалга оширилмаган. Таққослаш учун ўтган йилнинг мос ойида 721 млн долларлик олтин экспорти амалга оширилган эди. Олтин экспорти амалга оширилмаганлигига қарамасдан умумий экспортда қисқариш кичик бўлганлигини бошқа товарлар экспорти юқори ўсаётганлигига ишора беради.

Бу борада хизматлар номинал ўсишни таъминлашда муҳим роль ўйнаган. Хусусан,  умумий экспорт 1,5 фоизга қисқарган бўлса, хизматларсиз экспорт 14,5 фоизга қисқарган. Хизматлар улуши эса 8 ойда жами экспортнинг 37,4 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, хизматлар, олтин ҳамда энергия товарларисиз экспорт ҳам жудаям юқори суръатларда ўсмоқда. Хусусан, август ойида хизматлар, олтин ҳамда энергия товарларисиз экспорт 37,4 фоизга ўсган.  Бу ўз навбатида зарарлик буюмлари экспортининг юқори ўсаётган билан изоҳланиши мумкин.

 Давлатлар кесимида, ойлик экспорт асосий ҳамкорларимиздан Россия (-8 фоизга) ҳамда Туркияга (-19,3 фоизга) қисқарган бўлса, Хитойга ўсиш 90 фоизни ташкил этган.  Ўзи умуман йил бошидан буён Хитойга экспортнинг ўсиши жудаям юқори шаклланмоқда. Йил бошидан буён ойлик ўртача ўсиш 60 фоиз атрофида.

Шунингдек, Қозоғистон (31,5 фоиз), БАА (51,1 фоиз), Тожикистон (75,9 фоиз), Қирғизистон (91,3 фоиз) каби ҳамкорларга экспортнинг юқори ўсиши кузатилган.  Лекин кетма-кет икки ойдан буён Афғонистонга экспортнинг ўсиши кескин секинлашган. Хусусан, август ойида Афғонистонга экспорт 5,9 фоизга ўсган холос.  Июль ойида эса 4 фоизга қисқарган. Олдинги ойларда эса ўсиши 60 фоиздан юқори шаклланган.

Худди, экспорт билан бўлгани каби импортда ҳам Россиядан ойлик импорт  5 фоизга қисқарган. лекин Хитой (10 фоиз), Қозоғистон (15 фоиз), Жанубий Корея (17 фоиз), Туркия (5 фоиз) каби асосий ҳамкорлардан импортнинг ўсишда давом этмоқда. Ўз навбатида Россиядан импортнинг қисқариши энергия товарлари импортининг қисқариши билан изоҳланиши мумкин. Хусусан, энергия товарлари импорт 3,2 фоизга қисқарган.  

@Mirkonomika
2,9700010
Mirkonomika logo
Mirkonomika

01 Eki 2026 13:15

Байрам билан  барча устоз ва мураббийларни табриклайман, умид қиламанки уларнинг жамиятдаги мавқейи йил саин ошиб боради. Чунки уларнинг мавқейини ошириш энг актуал муаммомиз. Ҳозирги кунда уларнинг маоши ўртача маошдан 30 фоизга пастроқ. Умидим шуки,  бу фарқ яқин келажакда йўқ бўлади ҳамда ўқитувчилар энг камида жамиятда ўртача маош олувчи қатламга айланади.
2,8900029
Mirkonomika logo
Mirkonomika

30 Eyl 2026 18:42

Қарз маблағларига келсак иккинчи чоракда  қарз маблағлари 168 млн долларга камайган. Бунда, банклар қарз мажбуриятларини 312 млн долларга камайтирган бўлса, ҳукумат 220 млн долларга оширган. Бошқа секторларнинг қарз мажбуриятлари эса 76,9 млн долларга камайган.

Молиявий оқим ҳамда жорий операциялар ҳисоби дефицити орасидаги фарқни ( шунингдек, хатоликлар -1,9 млрд доллар) ёпиш учун захиралар 173 млн долларга камайган (транзакцион ўзгариш).

@Mirkonomika
3,160005
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Реал пенсиялар қандай ўзгарган?

Ўртача пенсия миқдори сўнгги 10 йилда 3,3 баробарга ошиб, 1,6 млн сўмга https://t.me/statistika_rasmiy. Лекин номинал ўсиш ва номинал рақамлар ўртача пенсионернинг ҳаёти қандай ўзгарганлиги ҳақида ҳеч қандай хулоса бермайди.

 Шу сабабли ўртача пенсия тўловлари ўсишини инфляция даражаси билан таққослаш мақсадга мувофиқ. Яъни уларнинг реал даромадлари қандай ўзгарганлигини мазкур кўрсаткич яхшироқ кўрсатади.

2017-2020 йилларда ўртача пенсия даражаси нархлар ўсишидан секинроқ ўсган (йиллар кесимида ўсиш турлича, масалан 2019 йилда пенсиялар инфляциядан тезроқ ўсган, лекин мазкур давр (3 йил) учун умумий ўсиш инфляциядан пастроқ бўлган). Бу эса мазкур даврда пенсионерларнинг реал даромадлари қисқарганлигини кўрсатади.

2021-2022 йилларда эса ўртача пенсия миқдори ҳамда инфляция даражаси деярли бир хил суръатда ўсган (пенсиялар бироз тезроқ).

2023 йилдан бошлаб эса ўртача пенсия миқдори инфляциядан сезиларли тез ўсишни бошлаган. Бу  ўз навбатида юқори иқтисодий ўсиш ҳамда инфляциянинг сезиларли секинлашганлиги билан изоҳланади. 

Сўнгги 9 йилнинг уч йилида пенсиялар миқдори  инфляциядан кўра секинроқ ўсган (энг йирик фарқ 2017 йилда).

Умумий давр давомида пенсионерларнинг ўртача пенсия миқдори  реал кўрсаткичларда 21,3 фоизга ошган.
3,3200023
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Сўнгги икки йилда доллар курси бўйича кўп нарса ўзгарди. Масалан 2025 йилдан олдин барча йилларда сўм доимий қадрсизланар эди. Масалан, 2024 йилнинг 25 августигача бўлган даврда сўм 2,8 фоизга қадрсизланган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида қадрсизланиш 7,3 фоизни ташкил этган.  2025 йилда эса сўм бу даврда 4,4 фоизга мустаҳкамланишга улгурган эди. жорий йилда ҳам сўм курси нисбатан барқарор қолмоқда.  Жорий йилда Сўмнинг асосий мустаҳкамланиши эса август ойида юз бермоқда ( олдинги ойларда нисбатан барқарор эди).
3,390009
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Сўм долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда

Август ойи бошидан буён сўм долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланишга улгурди. Хусусан, йил бошидан июль ойининг охиригача сўм  курси долларга нисбатан деярли ўзгармаган бўлса (0,01 фоизга қадрсизланган), август ойининг ўзида  сўм долларга нисбатан 1,9 фоизга мустаҳкамланди.

Таъкидлаш керакки мазкур даврда аксарият валюталар долларга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Хусусан, ой бошидан буён танлаб олинган 39 та валютадан 28 таси долларга нисбатан мустаҳкамланган ҳамда фақатгина 5 тасининг қадрсизланиши кузатилган ( ўзгармаганларининг деярли барчаси белгиланадиган валюталар).

Бу даврда долларга нисбатан энг юқори мустаҳкамланган валюта Корея вони бўлиб ой бошидан буён вон 4 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, тенге 3,5 фоизга мустаҳкамланган.

Умуман олганда, сўмнинг август ойидаги мустаҳкамланиши глобал тенденцияларга мос кечмоқда.  

Ҳозирча август ойидаги  экспорт (айниқса олтин нархи ўсиши фонида олтин экспорти), инвестиция, пул ўтказмалари, ташқи қарз оқими каби кўрсаткичлар  бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Бу омиллар ҳам табиийки катта роль ўйнаётган бўлиши мумкин (буни кейинроқ билиб оламиз).
3,5200017
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Ўқувчилар суний интелект билан уйга вазифаларни тезроқ ва яхшироқ бажармоқда. Лекин имтиҳонларда  олдингидан пастроқ баҳо олишмоқда.
4,5900039
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
2026 йилда 64 https://x.com/OurWorldInData/status/2089366855026647191?s=20 мамлакат аҳоли сони бўйича peak (энг юқори) даражасидан ўтган. Яъни бу мамлакатларда аҳоли сони келажакда пасаювчи трендни намоён қилади. Келаётган йилларда эса бундай давлатлар сони фақат ошиб бориши прогноз қилинмоқда.

Юқоридаги графикда аҳолиси қисқараётган (peak дан ўтган) давлатлар кўк рангда тасвирланган. 2025 йилда аҳолиси қисқарган давлатларда дунё аҳолисининг тўртдан бири истиқомат қилган.
4,5600018
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Ой бошидан буён сўм долларга нисбатан 1,2 фоизга мустаҳкамланди. Бу даврда сўм 12 та сессиянинг 8 тасида долларга нисбатан мустаҳкамланган.

 Лекин  сўмнинг мустаҳкамланиши ўз навбатида ўзи хос ҳодиса эмас балки асосан глобал тенденцияга мос шаклланмоқда. Хусусан, ой бошидан буён танлаб олинган олинган   валюталардан  фақатгина бештаси долларга нисбатан қадрсизланган холос. Бошқа валюталар эса мустаҳкамланган.

Бу даврда долларга нисбатан энг юқори мустаҳкамланган валюта Исроил шекили (3,5 фоиз)  бўлган бўлса, Тенге (2,2 фоиз) иккинчи энг юқори мустаҳкамланган валюта бўлган.  Сўм эса долларга нисбатан юқори мустаҳкамланган еттинчи валюта бўлган.  Ой бошидан буён долларга нисбатан энг юқори қадрсизланган валюта эса рубль бўлиб, рубль август ойида 6,5 фоизга қадрсизланган. Ўз навбатида асосий меҳнат бозоримиз валютасидаги бундай қадрсизланиши бироз вақт ўтиб пул ўтказмалари канали орқали сўмга ҳам таъсир қилиши мумкин.

 Ўтган йилнинг мос даврида сўм долларга нисбатан 0,35 фоизга мустаҳкамланган эди.
3,880005
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Россияга ишлаш мақсадида борган Марказий Осиёликлар сони камаймоқда

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Россияга ишлаш мақсадида келган Марказий Осиёликлар сони  2.1 млн кишини ташкил этиб, олдинги йилга нисбатан 14 фоизга ёки 340 мингга https://x.com/andyd10/status/2085386246528946342?s=20.

Давлатлар кесимида энг юқори номинал пасайиш Ўзбекистондан кузатилган.  Биринчи ярим йилликда Ўзбекистондан Россияга ишлаш мақсадида борган мигрантлар сони 179 мингга камайган (13,2 фоиз). Тожикистон ҳамда Қирғизистондан эса қисқариш мос равишда  107,8 минг ҳамда 57,8 мингни ташкил этган. Қозоғистондан деярли пасайиш кузатилмаган бўлса, Туркманистондан ишлаш мақсадида Россияга борганлар 41 фоизга ошган (кичик база таъсири сабаб юқори ўсиш).

Бунда, маълумот Россияда ишлаб турганлар сонини эмас балки январь-июнь ойларида Россияга ишлаш мақсадида  борганлар сонини қамраб олади.

Миграция агентлигига кўра ҳозирги кунда 834,2 минг меҳнат мигрантларимиз Россияда фаолият олиб бормоқда. Лекин Россия томони бераётган маълумотга кўра биринчи ярим йилликнинг ўзида Россияга ишлаш мақсадида ташриф буюрганлар сони 1,2 млн кишини ташкил этган.  Албатта, Россия томони рақамларни ошириб кўрсатишдан, биз эса тескарисидан манфаатдормиз. Шу сабабли рақамлар фарқ қилиши турган гап. Лекин ишлаб турганлар сони  ва оқими ўртасидаги фарқ нима билан изоҳланади?

 Биринчидан, Россияда мигрантларнинг ишлаш муддати нисбатан қисқа. Шу сабабли бир киши бир йил давомида бир мартадан кўпроқ Россияга ишлаш мақсадида ташриф буюриши мумкин. Бу эса ишлаш мақсадида келганлар сонини табиийки ошириб кўрсатади.

Иккинчидан, биринчи ярим йилликда мавсумий ишларга талабнинг ўсиши натижасида кўпроқ ташрифлар айни шу даврга тўғри келади. Бу эса рақамларни бироз юқори кўрсатиши мумкин.  Шунингдек, Россияга ишлаш учун келганлар статистикаси Россиядан бу даврда мамлакатига қайтиб кетганларни қамраб олмайди.

Лекин тренд кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёлик ишчилар Россиядан юз ўгиришмоқда. Бу ўз навбатида бошқа альтернатив меҳнат бозорларининг фаол очилаётганлиги ҳамда Россияда хавфсиз ишлаш имкониятлари пасайиб, иш шароитлари қийинлашиб бораётганлиги билан изоҳланиши мумкин.

Россияга Марказий Осиёдан ишлаш мақсадида бораётган камаяётган  бир вақтда Ҳиндистон ҳамда Хитойдан ишчилар ярим йилда 25,8 мингга ошган.

Агар жорий тренд келаётган бир неча йил давомида сақланиб қолса, Марказий Осиё ташқи меҳнат бозорини сезиларли диверсификация қилишга эришиши мумкин.
4,2900051
Mirkonomika logo
Mirkonomika

08 Eyl 2026 08:53

Photo
Туғилишлар Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон ва Ўзбекистонда қисқараётган бўлса, Тожикистон ҳамда  Қирғизистонда ўсмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Марказий Осиё давлатларида жами (Туркманистон ҳисобга олинмаган), 711,3 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга қисқарган.  Бунда, қисқариш Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ҳисобига юз берган. Хусусан, биринчи ярим йилликда Қозоғистонда 149,8 https://x.com/masagget/status/2086720594217934914?s=20 туғилиш қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга қисқарган бўлса,  Ўзбекистонда 373,4 https://stat.uz/img/press-relizlar/q2-2026-lotin.pdf туғилиш қайд этилиб, 7,9 фоизга қисқарган.

Минтақада иқтисодиёти энг тез ўсаётган икки қўшнимизда эса туғилишлар ўсмоқда. Хусусан, биринчи ярим йилликда Қирғизистон ҳамда Тожикистонда мос равишда 66,3 https://t.co/YRc3WVa2aS ҳамда 121,8 https://khovar.tj/rus/2026/07/v-pervom-polugodii-2026-goda-v-tadzhikistane-rodilos-121-810-detej/ туғилишлар қайд этилиб, ўсиш Қирғизистонда 2 фоизни, Тожикистонда эса 0,9 фоизни ташкил этган.  

Умуман олганда, собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Қирғизистон ҳамда Тожикистонда кузатилган ҳодиса нисбатан ноёб ҳисобланади. Чунки иттифоқ мамлакатларининг аксариятида туғилишлар қисқармоқда. Хусусан, биринчи ярим йилликда Арманистонда туғилишлар 1,9 https://arka.am/en/news/economy/in-armenia-the-birth-rate-decreased-by-1-9-and-the-death-rate-by-4-7-in-the-first-half-of-2026/ қисқарган бўлса,   Январь-май ойларида  Озарбайжонда қисқариш 12,3 http://stat.gov.az/news/index.php?lang=en&id=6381 ташкил этган. 2022 йилдан буён уруш ҳолатида бўлган Украинада эса туғилишлар биринчи ярим йилликда 16 https://rubryka.com/en/2026/07/22/v-ukrayini-narodzhuvanist/ қисқарган (қолган собиқ иттифоқ мамлакатлари бўйича ҳозирча ярим йиллик маълумотлар мавжуд эмас). Расмий маълумотларини эълон қилишни тўхтатган Россияда турли баҳолашларга кўра, биринчи чоракда  туғилишлар олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга қисқарган.
3,9500024

Showing 30 of 90 posts

Derecelendirme

Giriş yapılması gerekli

Frequently Asked Questions

Mirkonomika Telegram kanalı ne hakkında?+

Mirkonomika (@mirkonomika), tgdio üzerinde Siyaset kategorisinde listelenen bir Telegram kanalıdır. Abone olmadan önce sıralama, puan, yorum ve gönderilere bakın. Şu an tgdio üzerinde yaklaşık 8.890 abonesi var.

Mirkonomika (@mirkonomika) kanalına nasıl katılırım?+

tgdio üzerindeki kanal profilini açın, Join / Open in Telegram ile @mirkonomika abonesi olun.

Mirkonomika iyi bir Siyaset kanalı mı?+

tgdio üzerinde katılmadan önce Mirkonomika puanını, yorumlarını ve sıralamasını kontrol edin. Şu an tgdio üzerinde yaklaşık 8.890 abonesi var. Benzer Siyaset kanallarla karşılaştırın.

Mirkonomika istatistiklerini nerede görürüm?+

tgdio üzerinde @mirkonomika sayfasını açın: abone istatistikleri, sıralama, puan ve gönderiler.