Xidirov formati Telegram channel photo

Xidirov formati

@xidirovformatPublic Channel

Xidirov formati shares DJ Mixleri updates and media on Telegram. Join to stay updated.

DJ MixleriTürkçeTürkiye

245

Last views

367 (367 subscribers)
Üyeler
—
Rating
41
Total Posts
Oct 17, 2026, 11:56 PM
Güncellendi
May 10, 2026
Created
Stats

Türkçe içerik görüyorsunuz. Diğer dillerdeki içeriği görmek için site dilini değiştirin.

Channel Information

Channel Information
Channel NameXidirov formati
Username@xidirovformat
CategoryDJ Mixleri
LanguageTürkçe
CountryTürkiye
Üyeler367
Channel TypePublic Channel
Created10 May 2026
Last Updated17 Eki 2026 • 4 gün önce
StatusActive

Sıralama

Küresel Sıralama
#35910+121
Dil Sıralaması
#389-6
Kategori Sıralaması
#460+1

Üye Büyümesi

Toplam: 36730 Days growth: +319.2%
09/1809/2309/2810/0310/0810/1310/17
Üye Büyümesi - 30 Days
DateSubscribers
18:09:2026336
19:09:2026336
20:09:2026342
21:09:2026342
22:09:2026342
23:09:2026342
24:09:2026342
25:09:2026342
26:09:2026342
27:09:2026342
28:09:2026342
29:09:2026342
30:09:2026342
01:10:2026342
02:10:2026342
03:10:2026342
04:10:2026342
05:10:2026342
06:10:2026342
07:10:2026342
08:10:2026342
09:10:2026342
10:10:2026342
11:10:2026342
12:10:2026342
13:10:2026342
14:10:2026342
15:10:2026342
16:10:2026342
17:10:2026367
Üye Büyümesi - Weekly
DateSubscribers
Week of 04:05:2026287
Week of 11:05:2026287
Week of 18:05:2026287
Week of 25:05:2026287
Week of 01:06:2026287
Week of 08:06:2026287
Week of 15:06:2026287
Week of 22:06:2026287
Week of 29:06:2026287
Week of 06:07:2026309
Week of 13:07:2026309
Week of 20:07:2026309
Week of 27:07:2026309
Week of 03:08:2026309
Week of 10:08:2026309
Week of 17:08:2026324
Week of 24:08:2026324
Week of 31:08:2026328
Week of 07:09:2026336
Week of 14:09:2026342
Week of 21:09:2026342
Week of 28:09:2026342
Week of 05:10:2026342
Week of 12:10:2026367
Üye Büyümesi - Monthly
DateSubscribers
May 2026287
June 2026287
July 2026309
August 2026324
September 2026342
October 2026367
Üye Büyümesi - Yearly
DateSubscribers
2026367

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Фаҳрлансак арзийди!27.1K
  2. #2Кутиб олинг ChatGPT авлоди меҳнат бозорига кириб келди.12.4K
  3. #3Маънавий тадқиқотлар институти томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчил9.4K
  4. #4КИТОБ ЎҚИГАНИ ЎЛИМДАН САҚЛАДИ9.0K
  5. #5Профессор Мансур Бекмуродовнинг таъкидлашича, бир вақтлар мадрасаларда8.6K
  6. #6Стереотиплар ҳақида қисқача!8.3K
  7. #7Сиз қайси темперамент турига кирасиз?7.8K
  8. #8НЕГА ҲЕЧ НАРСАДАН ХУРСАНД БЎЛМАЙ ҚЎЙДИК?7.5K
  9. #9“Одамларнинг бошини рақамлар билан тўлдириб ташланг. То безиб кетгунла7.0K
  10. #10Ўзбек киносида маиший деталлар ва маданий кодлар: кино социологияси та6.9K

Son Yazılar

Xidirov formati logo
Xidirov formati

20 Eki 2026 09:51

Video
ЁВВОЙИ ОТ СИНДРОМИ: БАЪЗАН ИНСОННИНГ ЭНГ КАТТА ДУШМАНИ — УНИНГ ЎЗИ!

Тасаввур қилинг: ёввойи отни ушлаб, жиловлашга ҳаракат қиляпсиз. У қанчалик кучли қаршилик кўрсатса, шунчалик кўп куч сарфлайсиз. Охир-оқибат, уни жиловлашга уринишнинг ўзи сизни ҳолдан тойдиради.

Инсонлар муносабатларида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар учрайди.

Баъзан биз бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишга, уларни ўзимиз истагандек фикрлашга мажбурлашга ёки ҳар қандай вазиятни бошқаришга уринамиз. Натижада эса асабийлашамиз, кучимизни йўқотамиз ва муносабатларимизни мураккаблаштирамиз.

Аслида, бошқаларни эмас, аввало, ўзимизни бошқаришни ўрганишимиз керак.

🔹 Ҳамма ҳам сиз каби фикрламайди — бу табиий.

🔹 Ҳамма ҳам сизнинг қадриятларингизни қабул қилмайди — бу ҳам табиий.

🔹 Ҳамма ҳам сиз кутгандек муносабат билдирмайди — буни ҳам қабул қилиш керак.

Психологияда инсоннинг ўз ҳиссиётларини бошқариши, назорат қилиб бўлмайдиган вазиятларни қабул қилиши ва бошқаларнинг мустақиллигини ҳурмат қилиши эмоционал етукликнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади.

Эсда тутинг: сиз ҳар бир инсонни ўзгартиришга қодир эмассиз. Аммо унга қандай муносабатда бўлишингизни, вазиятга қандай жавоб қайтаришингизни ва кучингизни нималарга сарфлашингизни танлай оласиз.

Изоҳ: «Ёввойи от синдроми» («Wild Horse Syndrome») психологияда умумэътироф этилган илмий синдром номи эмас. Юқоридаги ўхшатиш ўзини бошқариш ва шахслараро муносабатларни тушунтириш учун қўлланди.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
245003
Xidirov formati logo
Xidirov formati

17 Eki 2026 11:55

Photo1/2
Раҳбарнинг вазифаси — ҳамма ишни бажариш эмас, ишларнинг самарали бажарилишини таъминлаш!

Бошқарувда ваколатларни делегация қилиш — раҳбарнинг ишини енгиллаштириш воситасигина эмас, балки ташкилот самарадорлигини таъминловчи объектив заруратдир.

Бошқарув социологияси нуқтаи назаридан ҳар қандай ташкилот ўзаро боғланган ижтимоий роллар, ваколатлар ва масъулиятлар тизимидир. Унинг самарадорлиги нафақат раҳбарнинг шахсий қобилиятига, балки меҳнат тақсимоти, ўзаро ишонч ва жамоавий ҳамкорлик қай даражада йўлга қўйилганига ҳам боғлиқ.

Макс Вебернинг бюрократик бошқарув назариясига кўра, вазифалар, ваколатлар ва жавобгарлик чегаралари аниқ белгиланиши лозим. Барча қарорлар бир раҳбар қўлида тўпланиши эса қарор қабул қилишни секинлаштириб, ходимлар ташаббускорлигини чеклаши мумкин.

Ваколатларни тўғри тақсимлаш ходимларни оддий ижрочидан мустақил қарор қабул қиладиган, натижа учун масъулиятни ҳис этадиган фаол иштирокчига айлантиради. Бироқ вазифани топширишнинг ўзи етарли эмас: ходимга уни бажариш учун зарур ваколат, ресурс ва ишонч ҳам берилиши керак.

Шу маънода, делегация — масъулиятдан қочиш эмас, балки вазифа, ваколат ва жавобгарликни мутаносиб тақсимлаш санъатидир.

«Мен ишга бўйсунишим керак эмас, иш менга бўйсуниши керак».

Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, раҳбар кундалик майда вазифаларга ботиб қолмасдан, стратегик мақсадлар, тизимли муаммолар ва жамоа салоҳиятини ривожлантиришга эътибор қаратиши лозим.

Зеро, ҳамма ишни ўзи бажарадиган раҳбар шахсий имкониятлари доирасида натижа яратади. Ваколатларни тўғри тақсимлайдиган раҳбар эса бутун жамоанинг салоҳиятини натижага айлантиради.

Менеджерларимиз тафаккур қилишсин!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
3,270000
Xidirov formati logo
Xidirov formati

16 Eki 2026 14:16

Video
#oavda_biz

O‘zbekiston Respublikasining “Bolalarni zo‘ravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonuniga sharh

Suhrob Xidirov - Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi bo'lim boshlig'i

Axborot24 | 15.10.2026

Rasmiy sahifalarimiz👇
Veb-sayt |Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
162000
Xidirov formati logo
Xidirov formati

14 Eki 2026 17:52

Photo1/2
COVID одамларнинг қувончини сўриб олди!

Олимларни аниқлашича COVID вируси инсонларнинг дофамин рецепторларини емириб ташлар экан. Касаллик миянинг мотивация, бахт ҳисси ва хотира учун масъул бўлган қисмига зарар етказади. Инсон касалликни қанчалик оғир ўтказган бўлса, оқибатлари ҳам шунчалик жиддий бўлар экан.
COVID-19 билан касалланганларда дофамин ишлаб чиқарувчи нерв учлари зичлигининг пасайиши қайд этилган. Энг ёмони, соғайгандан кейин ҳам улар ўз-ўзидан тикланмаслиги айтилмоқда. Яъни бу жараён ҳудди замонамиз Дементорига ўхшайди.

Билмаганлар учун: дементор — британиялик ёзувчи Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» асарларидаги хаёлий мавжудот. У инсоннинг бахтли хотиралари ва ижобий ҳисларини сўриб оладиган, уни умидсизлик, қўрқув ва руҳий бўшлиққа соладиган қоронғу мавжудот сифатида тасвирланади.
Аммо бир ўйлаб кўринг: бугунги кунда инсоннинг қувончини сўриб олаётган «дементор» фақат хаёлий оламдами?
Соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтирамиз. Лайклар, изоҳлар ва янги видеолардан қониқиш излаймиз. Бироқ экран ортидаги виртуал эътироф реал ҳаётдаги меҳр, самимий суҳбат ва инсонлар ўртасидаги яқинликнинг ўрнини боса оладими?
Балки, биз виртуал оламдан қувонч излар эканмиз, ўзимиз учун ҳақиқий қувонч манбаларини — оиламизни, фарзандларимизни, дўстларимизни, китобни, табиатни ва жонли мулоқотни эътибордан четда қолдираётгандирмиз?
Албатта, ижтимоий тармоқларнинг ўзи ёвузлик эмас. Муаммо улар ҳаётимизнинг бир қисми бўлиш ўрнига, ҳаётимизнинг ўзини эгаллаб олишида.
Хулоса шуки, инсоннинг қувончи фақат миядаги кимёвий жараёнларга эмас, балки унинг ижтимоий муҳити, муносабатлари ва ҳаёт тарзига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳам руҳий фаровонликни асраш учун нафақат соғлиғимизга, балки кимлар билан мулоқот қилаётганимизга, вақтни қандай ўтказаётганимизга ва нимадан қувонч топаётганимизга ҳам эътибор беришимиз керак.
Зеро, энг катта йўқотиш — қувончни ҳис қилиш имконияти бор бўла туриб, уни қаердан излашни унутиб қўйишдир.
Сиз нима деб ўйлайсиз: бугунги инсоннинг қувончини кўпроқ нима сўриб олмоқда — касалликларми, ҳаёт ташвишларими ёки виртуал оламга қарамликми?

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
5,570003
Xidirov formati logo
Xidirov formati

14 Eki 2026 07:36

Photo1/2
🧬 Қаришни ортга қайтариш мумкинми?

Олимлар 80 ёшли инсоннинг қон ҳужайраларидан молекуляр ёши 20 ёшдан кичик бўлган нерв илдиз ҳужайраларини яратишди!

Тадқиқот жараёнида ҳужайраларнинг молекуляр қариш белгилари сезиларли даражада ўзгариб, улар ёш нерв илдиз ҳужайраларига хос функционал хусусиятларга ҳам эга бўлди. Бу жараён 100 кундан ортиқ давом этди.

🔬 Ушбу кашфиёт келажакда нерв тизими касалликларини даволаш, шикастланган тўқималарни тиклаш ва қариш механизмларини чуқурроқ ўрганиш учун янги имкониятлар очиши мумкин.

Албатта, бу ҳали бутун организмни ёшартириш ёки инсон умрини узайтириш усули кашф этилди, дегани эмас. Технологиянинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали қўшимча тадқиқотлар орқали исботланиши керак.

Аммо бир нарса аниқ: инсон қариш жараёнининг молекуляр механизмларини англаш ва уларга таъсир кўрсатиш сари дадил қадам ташламоқда.

Олимлар бу тадқиқотлари билан инсонни ёшартириш йўлида катта қадам қўймоқдалар!

Аллоҳ насиб этса, инсон зоти — инсониятнинг отаси Одам алайҳиссалом каби минг йиллга яқин умр кўриш имконияти ҳам келажакда пайдо бўлиши мумкинми?

Зеро, инсон Яратганнинг яратувчилик сийратидан баҳраманд этилган эмасми? Инсон тафаккури ва илмий изланишлари яна қандай мўъжизаларга эшик очар экан?

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
2,630004
Xidirov formati logo
Xidirov formati

12 Eki 2026 13:38

Photo1/2
Маънавий тадқиқотлар институти томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бугунги кунда ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан ўзаро мулоқоти кескин камайиб кетган.

Ёшларга «Ота-онангиз бир кунда сизга қанча вақт ажратади?» деган савол берилганда, аксарият ёшлар ўртача 8–10 дақиқа, деб жавоб берган.

Шунда ҳам мулоқот асосан қуйидаги саволлар ва топшириқлар шаклида бўлади:

— «Молга қарадингми?»
— «Эшикни ёпдингми?»
— «Қайси кўчада юрибсан?» ва х.к.

Аммо фарзанд билан самимий суҳбатлашиш, унинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари ва муаммолари билан қизиқиш учун қанча вақт ажратяпмиз?

Бунинг сабаби нимада?

Ота-оналарнинг иш билан бандлиги, телефон ва ижтимоий тармоқларга ортиқча чалғиши, шунингдек, фарзанд билан самимий мулоқотнинг тарбиядаги аҳамияти етарлича англанмаслиги шундай ҳолатга олиб келиши мумкин. Натижада оиладаги мулоқот меҳр ва ишончдан кўра, кўпроқ назорат ва топшириқларга асосланиб қолади.

Ечим нимада?

Ҳар бир ота-она кунига камида 15–20 дақиқани телефонларсиз, фақат фарзанди билан самимий суҳбатлашишга ажратсин. Унга насиҳат қилиш ёки танбеҳ беришга шошилмасдан, фикрларини тингласин, орзу-умидлари ва ташвишлари билан қизиқсин.

Шунингдек, оилавий китобхонлик анъанасини йўлга қўйиш муҳим. Оила аъзолари биргаликда китоб ўқиши, ўқиган асарларини муҳокама қилиши, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини таҳлил қилиши нафақат боланинг тафаккури ва дунёқарашини бойитади, балки ота-она ва фарзанд ўртасидаги маънавий яқинликни ҳам мустаҳкамлайди.

Социологик нуқтаи назардан, оиладаги мунтазам ва самимий мулоқот фарзанднинг ижтимоийлашуви, ота-онага бўлган ишончи ва ҳиссий барқарорлигида муҳим ўрин тутади. Биргаликда китоб ўқиш ва уни муҳокама қилиш эса фикр алмашиш, бир-бирини тинглаш ва турли нуқтаи назарларни ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Унутманг: фарзандингизга фақат моддий таъминот эмас, сизнинг вақтингиз, эътиборингиз ва меҳрингиз ҳам керак. Унинг қалбига йўл насиҳатлар кўпайтиришдан эмас, уни тинглаш ва тушунишдан бошланади.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
9,4200010
Xidirov formati logo
Xidirov formati

12 Eki 2026 12:10

Photo1/2
Bizda ham

Katta ehtimol dilan mamlakatimizda bolalarning ijtimoiy tarmoqlarga kirishi taqiqlanishi mumkin!

@Xidirovformat
3,270008
Xidirov formati logo
Xidirov formati

05 Eki 2026 06:23

Photo1/2
СИФАТСИЗЛИК ДАВРИ!

Илгари табиий жундан тайёрланган битта сифатли жемпер сотиб олсангиз, у сизга ўнлаб йиллар хизмат қиларди. Боболаримиз ёшликларида кийган кийимларини йиллар давомида асраб-авайлаб кийишган. 20–30 йилдан кейин ҳам уларнинг сифати яхши сақланган.
Энг муҳими, сифатли буюмлар фақат бойлар учун эмас эди. Боболаримиз минималист бўлишган: бир нечта кўйлак, бир-иккита шим, бир-иккита жемпер — шунинг ўзи етарли бўлган.
Бугун эса вазият бошқача.
Истеъмолчилик жамиятида буюмнинг қиймати нафақат унинг сифати, балки қанчалик тез янгиланиши билан ҳам белгиланмоқда. Кеча сотиб олган нарсамиз бугун эскидек кўрина бошлайди.
Ҳатто қиммат бренд ҳамиша сифат кафолати эмас. Кийим бир-икки йилда эскиради, техника тез янгиланади, мода эса бизни яна ва яна харид қилишга ундайди.
Социологияда бу жараён «режалаштирилган эскириш» (planned obsolescence) тушунчаси билан изоҳланади. Яъни маҳсулотни маълум муддатдан кейин алмаштириш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бунга қўшимча равишда «рамзий эскириш» ҳам мавжуд: буюм ҳали ишлаётган бўлса-да, мода ўзгаргани учун биз уни эски деб қабул қиламиз.
Энг қизиғи, бу жараён буюмлар билан чекланиб қолмаяпти. Биз муносабатларга ҳам тобора шундай муносабатда бўляпмиз.
Зигмунт Бауман «суюқ модернлик» концепциясида замонавий жамиятда инсонлар ўртасидаги муносабатлар ҳам тобора беқарор ва вақтинчалик тус олаётганини таъкидлайди.
Илгариги авлодларда никоҳ фақат икки инсоннинг ҳиссий муносабати эмас эди. У иқтисодий ҳамкорлик, фарзанд тарбияси, ўзаро масъулият ва ижтимоий мажбурият тизими ҳам эди. Одамлар бир-бирини фақат яхши кунлар учун эмас, қийин кунлар учун ҳам танларди.
Албатта, «илгари ҳамма яхши эди, ҳозир ҳамма ёмон» дейиш нотўғри. Ўша даврларда мажбурий никоҳ, зўравонлик ва аёлларнинг иқтисодий қарамлиги каби жиддий муаммолар ҳам бўлган.
Шунинг учун масала «илгари яхши эди, ҳозир ёмон» деган оддий хулосада эмас. Масала — муносабатнинг ижтимоий маъноси ўзгарганида.
Пьер Бурдьё нуқтаи назаридан инсон танловлари фақат шахсий хоҳишлар билан эмас, балки унинг ижтимоий муҳити ва маданий меъёрлари билан ҳам шаклланади. Бугун ижтимоий тармоқлар бизга доимий равишда бошқаларнинг «идеал» ҳаётини кўрсатмоқда. Бу эса инсонда: «Мен бундан яхшироғига лойиқманми?» деган саволни кучайтириши мумкин.
Эрих Фромм эса муҳаббатни фақат ҳис-туйғу эмас, балки ғамхўрлик, масъулият, ҳурмат ва билиш қобилияти сифатида тушунтиради.
Менимча, муаммонинг энг муҳим нуқтаси ҳам шу.
Севиш — фақат яхши кунларда ёнингда бўлиш эмас. Севиш — инсоннинг қийин кунида ҳам уни қадрлай олиш.
Касалликда. Камбағалликда. Қариликда. Инқирозда. Инсон аввалгидек даромад топа олмаганда.
Ҳақиқий муносабат ана шунда синалади.
Шунинг учун бугун нафақат сифатли буюмлар, балки узоқ муддатли муносабатлар маданияти ҳам танқислашиб бораётгани ҳақида ўйлашимиз керак.
Яхши кийимни йўқотсангиз, яна сотиб олишингиз мумкин. Яхши инсонни йўқотсангиз эса, унинг ўрнини янги одам билан тўлдириш ҳар доим ҳам мумкин эмас.
Ҳақиқий тараққиёт — ҳамма нарсани тез-тез алмаштириш эмас.
Ҳақиқий тараққиёт — сифатли нарсани асраш, инсонни қадрлаш ва масъулиятни истеъмолдан устун қўя билишдир.
Бизга янги буюмларгина эмас, узоққа етадиган қадриятлар, ишонч ва муносабатлар ҳам керак.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
4,390009
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eki 2026 09:58

Photo1/2
Нега иш куни тугайди, лекин «иш тугамайди»?

1920-йиллар, Берлин. Университет ёнидаги гавжум кафе. Олим Курт Левин бир ғалати нарсани сезади: официант ўнлаб буюртмани хатосиз эслаб юради. Лекин ҳисоб тўланиб, буюртма ёпилган заҳоти уни хотирасидан ўчириб ташлайди.

Левиннинг ёш шогирди Блюма Зейгарник бу сирни лабораторияда текширди. 1927 йилда эълон қилинган натижа оддий эди: тугалланмаган иш хотирада яхшироқ сақланади. Мия уни «очиқ эшик» деб билади ва ёпилгунча тинчимайди. Бу ходиса кейинчалик фанга "Зейгарник эффекти" деб кирган.

Энди ўзингизни официант ўрнида тасаввур қилинг. Фақат сизнинг «буюртмаларингиз» протоколлар, топшириқлар, ҳисоботлар, кутилаётган жавоблар. Иш куни тугайди, лекин бош ҳамон «ишлаб» туради. Буни орқасидан табиийки сиз кечасигача иш ўйлари билан овора бўлсасиз, уйқунинг эса сифати бузилади.

Социология буни яхши тушунтиради:

Немис социологи, Йена университети профессори. Замонавий ҳаётнинг тезлашуви инсонни қандай чарчатишини ўрганган ва «резонанс» назариясини яратган Хартмут Роза «ижтимоий тезлашув» ҳақида шундай ёзади: вазифалар оқими биз уларни ёпиб улгурганимиздан кўра тезроқ ўсади. Шунда инсонда «доим ортда қолаётгандек» ҳис пайдо бўлади.

Яна бир олим АҚШлик социолог, Колумбия университети профессори. «Ўз-ўзини оқловчи башорат» ва «режалаштирилмаган оқибатлар» тушунчаларининг муаллифи Роберт Мертон бюрократия дисфункциясини кўрсатади. Унда, жараён (хат, маъқуллаш, ҳисобот) мақсадга айланиб, ҳақиқий натижа орқада қолади. Яъни, мажозий ўхшатсак "эшиклар" кўп, лекин бирортаси ёпилмайди.

Бундай вазиятлар мен сизга "эшикларни" ёпиш учун 3 қадам таклиф қиламан:

1️⃣ Кунни катта лойиҳалар билан эмас, тугалланадиган бўлаклар билан режалаштиринг: бир ҳужжат, бир қўнғироқ, бир қарор ва х.к.

2️⃣ Битмаган ишга аниқ режа ёзинг: «чоршанба 10:00 да давом эттираман». Режа мияга «қабул қилинди, кутиб тур» дейди.

3️⃣ Кунни «ёпиш ритуали» билан тугатинг: 5 дақиқада битганларни белгиланг, эртанги учта ишни ёзинг.

Эслаб қолинг, яхши раҳбар ҳамма эшикни ёпиб улгурадиган одам эмас. У қайси эшик очиқ қолганини биладиган одамдир.

Энди сизга савол, айтингчи ҳозир сизда нечта «очиқ эшик» бор?

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
4,880005
Xidirov formati logo
Xidirov formati

01 Eki 2026 08:51

Video
#МИННАТДОРМАНУСТОЗИМ📚

Менинг ҳаётимда шундай зотлар бор, улар менга тўғриликни ўргатган, ҳаётни танитган, билимга, китобга ошно этган.

Шулар орасида шак-шубҳасиз сиз ҳам бор азиз устозим. Сизга мен ҳар куни, ҳар он миннатдорлигимни билдирсам кам!

Чексиз меҳр учун, беминнат ғамхўрлик учун миннатдорман устозим!

Фурсатдан фойдаланиб менинг, сизнинг ва дунёдаги барча устозларни бугунги 1 Октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ҳурмат билан Сухроб Хидиров.

@Xidirovformat
4,5900010
Xidirov formati logo
Xidirov formati

29 Eyl 2026 15:23

Video
Ёшларни қўрқитишни бас қилиш керак!

Ёшларга доим «хавф бор», «қўрқинг», «жазо бўлади» руҳида мурожаат қилиш эмас, балки уларда Ватанга дахлдорлик, ишонч ва масъулият туйғусини шакллантириш муҳим.

Нега? Социология ва ижтимоий психология буни бир неча назария орқали тасдиқлайди:

1. Ижтимоий боғлиқлик назарияси (Т. Хирши). Инсон жамиятга тўртта боғлиқлик орқали бириктирилади: яқинлар ва жамоага эмоционал боғлиқлик, келажакка сармоя, фойдали фаолиятга жалб этилганлик ва қадриятларга ишонч. Бу боғлиқлик қанчалик кучли бўлса, ҳуқуқбузарлик хавфи шунчалик паст бўлади. Демак, ёшни қўрқитиш эмас, жамиятга «боғлаш» самаралироқ.

2. Процессуал адолат назарияси (Т. Тайлер). Одамлар қонун ва қоидаларга жазодан қўрққани учун эмас, тизимни адолатли ва ҳақли деб билгани учун амал қилади. Адолат ҳисси қанча кучли бўлса, ихтиёрий масъулият шунча юқори бўлади.

3. Аномия ва зўриқиш назарияси (Р. Мертон). Жамият муваффақиятга интилишни рағбатлантириб, унга эришишнинг қонуний йўлларини (таълим, меҳнат) ҳамма учун очиқ қилмаса, одамларда норозилик ва ажралиш ҳисси ўсади. Шунинг учун ижтимоий лифтлар ишлаши шарт.

4. Ижтимоий идентивлик назарияси (Х. Тажфел, Ж. Тернер). Одам «Бу жамият — меники» деб ҳис қилса, гуруҳ манфаатини ўз манфаати деб билади. «Биз» ҳисси «улар» ҳиссидан кучли мотивация беради.

5. Қўрқитиш таъсири тадқиқотлари (К. Витте, М. Аллен). Мета-таҳлил шуни кўрсатдики, қўрқитиш фақат одам вазиятни ўзи ҳал қила олишига ишонганда ишлайди. Акс ҳолда одам хабарни рад этади ёки эътибор бермайди.

Шунинг учун ёшлардан Ватан учун фидойилик кутишдан олдин, жамиятда адолат ва тенг имкониятлар таъминланиши, ижтимоий лифтлар амалда ишлаши, билим ва меҳнат орқали юқорилаш имконияти реал бўлиши керак.

Амалий мисол: «Уюшмасангиз, жазоланасиз» деган огоҳлантириш ўрнига «Сизнинг лойиҳангиз шу маҳаллада муаммони ҳал қилади, ҳал қилиш учун мана бу имкониятлар бор» деган мурожаат кўпроқ таъсир қилади.

Ёшлар фақат қўриқланиши керак бўлган авлод эмас. Зарур пайтда улар Ватан учун жанг қилади, уни ҳимоя қилади ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олади.

Ватанпарварликни талаб қилишдан олдин, ёшларда «Бу жамият — меники, унинг келажаги — менинг келажагим» деган ишончни шакллантирайлик.

Тафаккур қилайлик!

@Xidirovformat
3,760004
Xidirov formati logo
Xidirov formati

26 Eyl 2026 23:48

Photo1/2
Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий ривожланиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Устоздан Ватанимиз равнақи ва ривожланишида янги ташаббус ва инновациялар кутиб қоламиз.

Устознинг ишларига омад, шогирдларига эса куч-ғайрат ва муваффақият тилаймиз!

@Xidirovformat
4,180009
Xidirov formati logo
Xidirov formati

26 Eyl 2026 06:14

НЕГА ҲЕЧ НАРСАДАН ХУРСАНД БЎЛМАЙ ҚЎЙДИК?

Бир нечта танишимдан: «Одамлар ношукур бўлиб кетяпти», деган гапни эшитдим.

Бошқача айтганда, одамлар ўз ҳаётидан қониқиш ҳис қилмаяпти. Бор нарсасидан кўра, йўқ нарсаси ҳақида кўпроқ ўйлаяпти.

Шахсий кузатувларимга кўра, бу ҳолатнинг камида иккита муҳим омили бор.

Биринчиси — ижтимоий тармоқлар.

У ерда ҳар ким ўзи хоҳлаган образни яратиши мумкин. Инстаграмда оилавий суратларини жойлаган қўшнининг қизи ёки ўғли доим сиздан кўра бахтлироқ, бойроқ ва муваффақиятлироқдек туюлаверади.

Сиз эса ўз ҳаётингизга қараб: «Менда нимадир етишмаяпти», деб ўйлай бошлайсиз.

Машинани янгилаш керак.
Икки хонали уйни уч хонали қилиш керак.
Оила билан Бодрумда дам олиб келиш керак.
PhD ёқлаш керак.
Фарзанд IELTS олиши керак.
Яна нимадир...

Шундай қилиб, ҳаётнинг ўзи эмас, бошқаларнинг ҳаёти билан солиштириш одати бизнинг қониқиш ҳиссимизни емиради.

Иккинчи омил — сунъий интеллект ва технологиялар орқали натижага жуда осон эришиш имконияти.

Аввал одам бирор нарса яратиш учун изланар, ўқир, хатолар қилар, қайта-қайта уриниб кўрар ва охирида натижага эришарди.

Ҳозир эса баъзи вазифаларни битта яхши тузилган промпт билан бир неча дақиқада бажариш мумкин.

Бу, албатта, катта имконият.

Аммо инсон психологиясида қизиқ бир жиҳат бор: қийинчилик билан эришилган натижа одатда инсонга кучлироқ шахсий ютуқ ҳиссини беради.

Яъни гап фақат натижанинг ўзида эмас. Унга қандай етиб борганимизда ҳам.

Шунинг учун биз ҳаддан ташқари комфорт зонасига кириб қолганимизда, ҳаётдаги оддий нарсалар ҳам завқ бермай қўйиши мумкин.

Қадимги инсонни тасаввур қилинг: у кун бўйи ов қилади, хавфни енгади, қийинчиликни бошдан кечиради ва охирида ўлжаси билан қайтиб келади.

Бугун эса «мамонт овлаш» шарт эмас.

Аммо инсоннинг мақсад қўйиш, ҳаракат қилиш, қаршиликни енгиш ва натижага эришиш эҳтиёжи ҳали ҳам бор.

Хўш, нима қилиш мумкин?

Биринчиси — завқни фақат натижадан эмас, жараёндан ҳам излаш.

Мукаммаллик ва тезкор ечимлар ортидан доим қувманг. Кундалик майда меҳнат, ўз қўлингиз ва ақлингиз билан енгиб ўтган қийинчиликлар ҳам қадрли.

Иккинчиси — ўзингизни бошқалар билан эмас, кечаги ўзингиз билан солиштиринг.

Ижтимоий тармоқларда кўринаётган ҳаёт — ҳаётнинг ўзи эмас. Бу унинг сараланган, безатилган ва кўпинча фильтрланган қисми.

Бошқаларнинг «энг яхши куни»ни ўзингизнинг оддий кунингиз билан солиштириш — ўзингизга нисбатан адолатсизлик.

Учинчиси — «мамонт овини» сунъий равишда яратинг.

Комфорт зонасидан чиқинг.

Спорт билан шуғулланинг.
Мураккаб китоб ўқинг.
Янги кўникма ўрганинг.
Мураккаб мақола ёзинг.
Бирор ишни ўз қўлингиз билан бажаринг.
Ақлингизни ишлашга мажбур қиладиган вазифаларни танланг.

Чунки инсонга доим ҳам осонлик керак эмас. Баъзан унга қаршилик, мақсад ва енгиб ўтилган қийинчилик ҳам керак.

Ҳар бир кун учун битта шартли «чўққи» белгилаб қўйинг.

Кимдир спортда.
Кимдир китобда.
Кимдир илмда.
Кимдир касбида.
Кимдир оиласида.
Кимдир ўз нафси устидан ишлашда.

Кечқурун эса ўзингиздан биргина савол сўранг:

«Бугун мен кечаги ўзимдан бир қадам олдиндаманми?»

Чунки ҳақиқий қониқиш — ҳаётнинг мутлақо қийинчиликсиз бўлишида эмас.

Ҳақиқий қониқиш — маъноли мақсад йўлида ҳаракат қилаётганингизни ҳис қилишда.

Ва яна бир муҳим «чўққи» бор.

У — қалб хотиржамлиги.

Шунинг учун намозга ҳам бепарво бўлманг. Инсон фақат танасини эмас, қалбини ҳам «озиқлантириши» керак.

Тафаккур қилинг!

@Xidirovformat
7,5200017
Xidirov formati logo
Xidirov formati

21 Eyl 2026 08:32

Photo1/2
Ижтимоий тармоқларда 150 дақиқа, ундан ортиғи — депрессия...

АҚШнинг Цинциннати ҳамда Шимоли-Ғарбий университетлари тадқиқотчилари 11 йил давомида катталар ўртасида ўтказилган 183 мингта сўровномани ўрганиб чиқишибди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кунига камида 150 дақиқа ёки 2,5 соат вақт ўтказадиган одамларда депрессия белгилари тез-тез кузатилган.

Ижтимоий тармоқлардаги вақт иш, таълим, видеоўйинлар, телевизор ёки интернетдаги оддий қидирувга (серфинг) қараганда анча муҳимроқ омил бўлиб чиқди.

Шу билан бирга, олимлар айнан боғлиқлик ҳақида гапиришмоқда: тадқиқот ижтимоий тармоқлар тўғридан-тўғри депрессияни келтириб чиқаришини исботламайди.

Бир нарсани тушиниб олишимиз зарур. Агар инсон ижтимоий тармоқдан билим олиш, касбий мулоқот қилиш, яқинлари билан алоқа қилиш ёки ижтимоий фаоллик учун фойдаланса, бу вақтнинг ўзи салбий ҳолатни англатмайди.
Аммо ижтимоий тармоқ инсоннинг реал ҳаётдаги муносабатларини сиқиб чиқара бошласа, бошқалар билан ўзини доимий таққослаш, лайк ва тасдиққа эҳтиёж кучайса, ахборот оқими унда хавотир ва қониқмасликни оширса — масала энди индивидуал одатдан кўра ижтимоий муҳит муаммосига айланади.

Нима қилиш керак?

1. Рақамли гигиенани шакллантириш.
Ижтимоий тармоқдан фойдаланиш вақтини назорат қилиш, ухлашдан олдин ва уйғонгандан кейин дарҳол телефонга мурожаат қилмаслик.

2. Реал ижтимоий алоқаларни кучайтириш.
Оилавий суҳбат, дўстлар билан учрашув, спорт, китобхонлик, жамоатчилик фаолияти — инсоннинг реал ижтимоий муҳитини бойитади.

3. Ахборот истеъмолини бошқариш.
Ҳар бир хабарни кўриш шарт эмас. Салбийлик, можаро ва қўрқувни доимий равишда кучайтирувчи контентдан фойдаланишни чеклаш муҳим.

4. Таълим ва медиа саводхонликни ошириш.
Инсон алгоритмлар унинг эътиборини ушлаб туриш учун ишлашини тушунса, контент таъсирига нисбатан онглироқ муносабат шаклланади.

5. Энг муҳими — ижтимоий муҳитни ўзгартириш.
Агар инсоннинг реал ҳаётида мулоқот, мақсад, меҳнат, ижод, жамоа ва мазмунли фаолият етишмаса, ижтимоий тармоқни чеклашнинг ўзи етарли эмас. Бўшлиқни бошқа, соғлом ижтимоий фаолият билан тўлдириш керак.

Демак, муаммо телефонда эмас, унинг инсон ҳаётида эгаллаган ўрнида.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
3,380000
Xidirov formati logo
Xidirov formati

18 Eyl 2026 13:44

Video
УНУТИЛМАЙДИ! 🇺🇿

Қўшиқни «Хўрози».
Ҳақиқий ижтимоийлик, ватанпарварлик, ғурур, аждодлар ёди ва фахр туйғуси уфуриб турган тарона.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Xidirovformat
568003
Xidirov formati logo
Xidirov formati

17 Eyl 2026 11:28

Video
100 ЙИЛ ДАВОМИДА ЭРКАКНИ КИМ МАСХАРА ҚИЛДИ?

Кино, медиа ва жамият эркаклик ҳақидаги тасаввурларимизни қандай шакллантирди?

Бугун ўзбек эркагининг медиа оламда турли сунъий образлари шакилланиб қолди: масъулиятсиз, дангаса, инфантил, хотинбоз ёки кулгили қаҳрамон.

Аёл эса кўпинча кучли, иродали, оилада қарор қабул қилувчи образда тасвирланди.

Мисол келтирамиз:

"Темир хотин"да Қўчқор — оилавий масъулият ва меҳнат тақсимоти муаммолари орқали очиладиган образ. Қундуз эса фаол ва қарор қабул қилувчи аёл сифатида кўрсатилади.

"Келинлар қўзғолони" да Фармон-биби оиладаги тартибни белгилайдиган, қатъиятли ва бошқарувчи шахс. Эркаклар эса баъзи вазиятларда унинг таъсири остида ҳаракат қилади.

"Суюнчи" ва "Маҳаллада дув-дув гап" фильмларида ҳам оила, маҳалла, авлодлар муносабати ва эркак-аёл роллари юмор ҳамда драматик вазиятлар орқали очилади.

СОЦИОЛОГИК НАЗАРИЯ НИМА ДЕЙДИ?

Инсон эркаклик ва аёллик ҳақидаги тасаввурларни туғма ҳолда эмас, балки ижтимоийлашув жараёнида ўзлаштиради. Оила, таълим, дўстлар, маҳалла ва медиа инсонга:
— Эркак қандай бўлиши керак?
— Аёл қандай бўлиши керак?
— Ким қарор қабул қилиши керак?
— Ким оила учун масъул? каби саволларга жавоб берадиган ижтимоий қолипларни ўргатади.

Агар бир хил образлар доимо такрорланса, улар жамиятдаги кутилмаларга таъсир қилади.

Замонавий социологияда эркакликнинг турли шакллари ўрганилади. Масалан, эркак фақат кучли, қаттиққўл ва ҳукмрон бўлиши шарт эмас. У:
— Меҳрибон ота;
— Масъулиятли жуфт;
— Ҳалол меҳнат қилувчи инсон;
— Ҳис-туйғуларини ифода эта оладиган шахс;
— Хатосини тан оладиган ва ўз устида ишлайдиган фуқаро бўлиши мумкин.
Аммо, минг афсуски медиамизда эркакни доимо ожиз қилиб кўрсатиш ҳам, уни доимо ҳукмрон бўлишга мажбурлаш ҳам стереотипдир.

Ечим нимада?

1. Медиасаводхонликни ошириш. Фильмдаги образ бадиий талқин эканини, у бутун жамиятнинг ҳақиқий тасвири эмаслигини англаш керак.

2. Эркакнинг масъулиятини кучайтириш. Оила, фарзанд тарбияси, ҳалоллик ва жамият олдидаги бурч эркакликнинг муҳим мезонлари сифатида тарғиб қилиниши зарур.

3. Аёлни қадрлаш, эркакни камситмаслик. Аёлнинг қадрини ошириш учун эркакнинг қадрини тушириш шарт эмас.

4. Медиада хилма-хил образлар яратиш. Экранда масъулиятли, меҳрибон, билимли ва ижтимоий фаол эркаклар образи ҳам кўпроқ намоён бўлиши керак.

5. Илмий тадқиқот ўтказиш.
Ўзбек киносида эркак ва аёл образларини даврлар кесимида контент-таҳлил қилиш зарур.

Эркакка ҳурмат — аёлга ҳурматнинг рақиби эмас.

Аёлни қадрлаш — эркакни ожизлаштириш эмас.

Ҳақиқий тараққиёт — инсонни жинсига қараб эмас, унинг қадр-қиммати, масъулияти ва амалларига қараб баҳолайдиган жамият қуришдир.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
5,210004
Xidirov formati logo
Xidirov formati

16 Eyl 2026 10:31

Photo1/2
Кутиб олинг ChatGPT авлоди меҳнат бозорига кириб келди.

ТикТок авлодидан кейин меҳнат бозорига ChatGPT авлоди кириб келмоқда. Хўш, энди раҳбарлар улар билан қандай ишлаши керак?
Улар учун сунъий интеллект — шунчаки янги технология эмас. У кундалик иш қуролига айланган. Маълумот топиш, матн ёзиш, ҳисобот тайёрлаш, таҳлил қилиш — кўплаб вазифаларни нейротармоққа топшириш мумкин. Аммо ҳар қандай технологик инқилоб сингари, бу жараён ҳам янги имкониятлар билан бирга янги ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Биринчиси — билим ва хотира муносабатининг ўзгариши.
Агар исталган маълумотни бир неча сонияда олиш мумкин бўлса, инсон уни ёдда сақлашга қанчалик эҳтиёж сезади? Муаммо маълумотни эслаб қолишда эмас. Муаммо — олинган маълумотни тушуниш, текшириш ва мустақил хулоса чиқариш қобилияти заифлашишида.

Иккинчиси — майда меҳнатнинг қадрсизланиши.
Ҳисобот, жадвал, маълумот киритиш каби такрорий вазифалар ходимга энди ортиқча юкдек туюлиши мумкин. “ChatGPT буни бир неча сонияда қила олади-ку!” Аммо ташкилотда ҳар бир вазифа умумий жараённинг бир қисми. Ходим ишининг маъносини тушунмаса, меҳнат интизоми эмас, аввало меҳнатга муносабат муаммоси пайдо бўлади.

Учинчиси — тайёр маълумотдан кўра тажрибанинг қадри ортиши.
Сунъий интеллект кўплаб умумий фактларни бера олади.
Аммо у ҳар доим ҳам:
— Нима учун айнан шу қарор қабул қилинганини;
— Қандай хатолар қилинганини;
— Қайси манфаатлар тўқнашганини;
— Қарор қандай ижтимоий оқибатларга олиб келганини
тушунтириб бера олмайди.
Шунинг учун СИ даврида тажрибали раҳбарнинг вазифаси фақат маълумот бериш эмас. У қарор қабул қилиш мантиғини ҳам ўргатиши керак.

Энг асосий муаммо эса — масъулиятнинг нейротармоққа кўчирилиши.
“Нега бундай қарор қабул қилдинг?”
“ChatGPT шундай ёзди”. Бу жавоб масъулият эмас. Бу масъулиятдан қочишнинг технологик шакли.
Сунъий интеллект натижа тайёрлаши мумкин. Аммо натижа учун жавоб берадиган субъект — инсон.
Шунинг учун ташкилотларда янги маданият шаклланиши керак. Ходимдан фақат тайёр ҳужжат эмас, унинг фикрлаш жараёни ҳам сўралиши лозим:
— Муаммони қандай аниқладинг?
— Қайси маълумотларга таяндинг?
— Нима учун айнан шу усулни танладинг?
— СИдан фойдаланган бўлсанг, унинг натижасини қандай текширдинг?
— Қароринг учун жавоб беришга тайёрмисан?

СИ даврида яхши ходим — нейротармоқдан фойдаланмайдиган ходим эмас. Яхши ходим — нейротармоқдан фойдаланиб ҳам мустақил фикрлайдиган, натижани текширадиган ва ўз қарори учун жавоб берадиган ходим. Яхши раҳбар эса ҳар бир қадамни “чайнаб, оғзига солиб қўядиган” эмас. У мақсадни аниқ белгилайди, фикрлашга шароит яратади, хатодан ўрганиш маданиятини шакллантиради ва ходимни мустақил қарор қабул қилишга ўргатади. Чунки келажак меҳнат бозорида рақобат фақат ким ChatGPTдан тезроқ фойдаланишида эмас.
Рақобат — ким технологиядан фойдаланиб, кўпроқ мустақил фикрлай олишида.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
12,400007
Xidirov formati logo
Xidirov formati

11 Eyl 2026 07:35

Photo1/4
Дунё харитаси 500 йил ичида илк бор янгиланди — БМТ машҳур Меркатор проекциясидан воз кечишга қарор қилинганлиги ҳақида эшитгандирсиз.

Ушбу проекция XVI асрда тузилган бўлиб, ҳозиргача дарслик ва турли хизматларда қўлланиб келинади. Унинг асосий муаммоси шундаки, мамлакат экватордан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, у ҳақиқий ўлчамидан шунчалик каттароқ кўринади. Масалан, одатий харитада Гренландия деярли Африка билан тенгдай кўринади. Лекин, Африка ундан тахминан 14 баробар катта.

Ёки, Сомалидан Марокашгача бўлган масофа — 9547 км, Украинадан Россиядаги Анадыргача эса — 6894 км. Аммо барча хариталарда Россия анча каттароқдек кўринади. (1-расм)

Бу ўзгариш айниқса ўрис пропагандачиларига яхшигина руҳий босим яратади. Энди улар россия худудининг гўё-ки ҳаммадан катталиги иддао қилиб келган визуал устунлик фактидан маҳрум бўлади. Бу эса ўз-ўзидан ўрисларнинг шовинистик ва империалистик кайфиятига келтириб юрган ва руҳлантираётган далиллардан бирига ҳам яхшигина зарба дегани.

Агар янги тартибдаги Ернинг ҳақиқий харитаси ишга тушса, у қуйидагича кўринишда бўлади. (2-расм).

Хуллас, масала фақат хаританинг қандай чизилишида эмас. Масала — инсоннинг дунёни қандай тасаввур қилишида. Ер юзидаги ҳудудларнинг ҳақиқий нисбатларини билиш муҳим. Чунки баъзан биз «катта», «кичик», «узоқ» ёки «яқин» деб қабул қилаётган нарсалар аслида ҳақиқат эмас, балки биз кўникиб қолган тасвирнинг таъсири бўлиши мумкин.

Демак, харитани эмас, ҳақиқатни ўлчайлик.
Тасвирга эмас, аниқ маълумотга таянайлик.
Ва энг муҳими — кўзимиз кўраётган нарса билан воқелик ўртасида фарқ бўлиши мумкинлигини унутмайлик.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров

@Xidirovformat
3,990000
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
«Чет элда ўқиб келган!»

— дея оғзини тўлдириб гапираётганлар бир муҳим ҳақиқатни унутмасин.

Хорижда инсонга фақат диплом ва касбий билим берилмайди. У билан бирга ўша жамиятнинг қадриятлари, дунёқараши, ижтимоий меъёрлари, ҳаёт тарзи ва манфаатларига мос қарашлар ҳам онгли ёки онгсиз равишда сингиши мумкин.

Бу — хорижда таълим олганларнинг барчаси ўз қадриятини йўқотади, дегани эмас. Асл масала — инсон хорижий билимни ўзлаштирдими ёки хорижий тафаккурнинг тайёр қолипларини ҳам танқидсиз қабул қилдими?

Видеодаги оддий кейсга эътибор беринг. Унда хорижий трансмиллий корпорациялар манфаатлари қай даражада ҳимоя қилинаётгани ва хорижда таълим олиб қайтган айрим соҳа мутахассисларининг бу ҳолатга кўз юмаётгани фош этилмоқда. Диетологларга очиқ-ойдин таъна қилиниши билан боғлиқ ҳолатнинг ўзиёқ бу масалага жиддийроқ ва танқидийроқ ёндашиш зарурлигини кўрсатади. Агар оддий бир касб эгасидаги қарашлар шу қадар кескин муҳокама қилинаётган бўлса, энди шу мезонни таълим, маданият, сиёсат, иқтисодиёт, медиа, ҳуқуқ, бошқарув ва бошқа соҳаларда хорижда таълим олган кадрларга нисбатан ҳам қўллаб кўрайлик.

Хорижда таълим олиш — катта имконият.

Лекин хорижий университетдан диплом олиб қайтиш — ҳали миллий манфаатга хизмат қиладиган мутахассис бўлиб қайтиш дегани эмас.

Муҳими — хориждан билимни олиб, қолипни эмас; технологияни олиб, мафкурани эмас; илғор тажрибани олиб, миллий ўзликни йўқотмаслик.

Шунинг учун кўплаб мамлакатларда хорижда таълим олиб қайтган кадрларнинг миллий ижтимоий муҳитга мослашуви, миллий қадриятлар ва давлат манфаатларини англашига қаратилган турли дастур ва механизмлар йўлга қўйилган.

Назаримизда, энди Ўзбекистонда ҳам бу масалага тизимли ёндашув вақти келди. Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан хорижда таълим олиб, юртимизга қайтган кадрлар учун маънавий қадриятлар, миллий ўзлик, мустақил тафаккур ва миллий манфаат масалаларини қамраб олган махсус ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Бундай курснинг мақсади хорижий билимни чеклаш ёки хорижий тажрибадан воз кечиш эмас.

Аксинча, хориждан олинган билим ва тажрибани миллий тараққиёт мақсадлари билан уйғунлаштириш, кадрларда танқидий ва мустақил тафаккурни кучайтириш, миллий қадриятларга таянган ҳолда глобал тажрибани қабул қилиш маданиятини шакллантиришдан иборат бўлиши керак.

Бизга хорижда ўқиб келган, аммо ўз юртига бегона бўлиб қолган кадр эмас, дунёни кўрган, лекин ўзлигини йўқотмаган; илғор тажрибани билган, лекин миллий манфаатни унутмаган; танқидий фикрлайдиган ва мустақил қарор қабул қиладиган кадрлар керак.

Чунки глобаллашув шароитида энг катта хавф — хорижда ўқиш эмас.

Энг катта хавф — ўзлигини англамай туриб, ўзганинг тайёр дунёқарашини «илм» деб қабул қилиш.

«Олдидан оққан сувнинг қадри йўқ», — дейди доно халқимиз.

Балким, биз ҳам ўзимиздаги кадрларни, ўз мактабларимизни ва ўз қадриятларимизни ана шундай кўз билан қайта баҳолашимиз керакдир.

Хорижга чиқиш — тараққиёт.
Хориждан билим олиш — имконият.
Аммо ўзлигингни сақлаб, олган билимингни Ватан манфаатига хизмат қилдириш — ҳақиқий маърифат.

Тафаккур қилайлик.

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
4,480004
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Photo
Қонга сингган фазилатлар

Аслида, халқ орасидаги ушбу гўзал саломлашиш ва меҳмондўстлик анъаналари суннат тушунчасининг ижтимоий хотира ва миллат онгига соф шаклда муҳрланганидан нишонадир.

Саҳобаи киромлардан Абдуллоҳ бин Амр (р.а.) Пайғамбар алайҳиссаломдан:

— «Исломда энг хайрли амал қайси?» — деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Муҳтожларга таом едиришинг ҳамда таниш ва танимаган кишинга салом беришингдир», деб марҳамат қилганлар.

Бугун аҳолининг катта қисми ушбу ҳадиси шарифни лафзан (сўзма-сўз) билмаган тақдирда ҳам, уламолар ҳамда азиз мутасаввифларнинг асрлар бўйи давом этган маънавий иршодлари, тарбиялари натижасида бу набавий ахлоқ ўзбек жамиятининг қон-қонига бутунлай сингиб кетган ва кундалик турмуш тарзига айланган.

Манба: Турк олими Кемал Явузнинг «Мен таниган Ўзбекистон» асаридан.

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!
4,710005
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Photo
КИТОБ ЎҚИГАНИ ЎЛИМДАН САҚЛАДИ

1997 йилда Мексика федерал ноиби Виктор Кинтана ёлланма қотиллар томонида ўғирлаб кетилди. Бу ёлланма қотиллар ифлос сиёсатчилар томонидан ёлланган эди. Чунки Кинтана уларнинг шубҳали шартномаларини фош қилар эди. Улар Кинтанани арқон билан боғлаб роса тепкилашди. Сўнгра уни отишдан олдин ўтириб ароқ ичишди. Сўнгра футбол ҳақида суҳбатлаша бошлашди. Суҳбатга Кинтана аралашди. У Эдуардо Галианонинг “Қуёш ва соядаги футбол” асаридан турли ҳикояларни қотилларга айтиб берди. У худди Шаҳризода сингари ҳар бир ҳикояни умрининг бир неча дақиқасига алмаштирмоқда эди, дақиқалар ўтаверди, қиссалар айтилаверди. Охирида қотиллар уни қонга беланган ҳолида ўлдирмасдан ташлаб кетишди. Улар кетиш олдидан Кинтанага шундай дейишди:
   “Футбол ҳақида кўп нарса билганинг учун сени ўлдирмадик!”.

   Виктор Кинтанани ўлмасдан қолишига футбол ҳақида кўп ўқиганлари сабаб бўлди.  
   Бир неча дақиқадан сўнг пешанасидан отиладиган кишини китоб ўқигани ўлимдан қутилиб қолишига сабаб бўлади деб ким ўйлабди дейсиз?! Аммо бу иш содир бўлди!

Бўлиб ўтган воқеадан олинадиган хулоса шуки, китоб ўқиб юрган инсон ўзининг юксак тафаккур тарзи, кенг дунёқараши ва бой билими билан кутилмаган вазиятларда ҳам тўғри йўл топа олади. Китоб инсонга нафақат билим, балки мулоҳаза, мулоқот маҳорати, вазиятни теран англаш ва ҳатто ҳаёт учун курашиш имконини ҳам беради. Баъзан бир ўқилган китоб йиллар давомида эсдан чиқмайди ва айнан энг ҳал қилувчи паллада инсоннинг тақдирини ўзгартиради. Шунинг учун китобга сарфланган ҳар бир дақиқа ҳеч қачон беҳуда кетмайди. Чунки китоб инсонни фақат маънан эмас, айрим ҳолларда ҳаётан ҳам асраб қолиши мумкин.

Энг муҳим сармоя — бу бугун ўқиган китобимиздир.

Тафаккур қилайлик!
8,970008
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
Islom sivilizatsiyasi markazi.

Qur'on zali.
4,300000
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
🇹🇷🇺🇿 Туркиялик машҳур тарихчи Эрҳан Афёнжу ёшларни Ўзбекистонга сафар қилишга чақирди:

««Ўзбекистон туркий дунёда алоҳида ўрин тутади. Бу юрт бой тарихий ва маданий меросга эга. Ёшлар Ота юрт сифатида Ўзбекистонга, албатта, бориб кўриши керак».»

Ҳа, баракалла! Ўзбекистонга нафақат туркий дунё ёшлари, балки дунёнинг барча халқлари келиши учун асос бор.

Араб дунёси вакиллари келсин — бу заминда ислом цивилизациясининг илмий, маърифий ва бағрикенглик анъаналари шаклланганини кўрсин.

Европа ва Ғарб дунёси келсин — бугунги тараққиётнинг муҳим илдизларидан бири бўлган Марказий Осиё илм-фани, Ипак йўли ва Шарқ уйғониши тарихини англасин.

Хитой, Корея ва Япония халқлари келсин — Кушонлар даври орқали буддавийликнинг Шарққа тарқалишида муҳим ўрин тутган Далварзинтепа, Фаёзтепа, Қоратепа каби тарихий масканларни зиёрат қилсин.

Ислом олами келсин — Имом Бухорий каби буюк бобокалонларимиз мероси билан танишсин, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хива каби шаҳарларда ислом илм-фани, маърифат ва мутадиллик анъаналари қандай шаклланганини англасин.

Шимолий ўлкалардан келганлар эса қуёшли юртимизнинг табиати, меъморчилиги, таомлари ва меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлиб, жисмоний ва маънавий озуқа олиб қайтсин.

Зеро, Ўзбекистон — фақат бир миллат ёки бир цивилизация тарихи эмас. Бу замин турли цивилизациялар учрашган, ғоялар, динлар, илм-фан ва маданиятлар бир-бири билан боғланган макондир.

Шунинг учун туризмни шунчаки иқтисодий даромад манбаи сифатида эмас, балки Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг очиқ музейи, илм-маърифат ва маданият маркази сифатида намоён этиш воситаси деб қарашимиз керак.

Мақсадимиз шундай бўлсинки, дунёдаги ҳар бир инсон ҳаёти давомида камида бир марта Ўзбекистонга келишни орзу қилсин.

Туризмни ривожлантирайлик. Тарихимизни дунёга танитайлик. Меросимизни асрайлик. Ва Ўзбекистонни дунё тамаддунининг яна бир буюк ўчоғига айлантирайлик.

Тафаккур қилайлик.

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
4,340005
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
Футболда маънавият нимага керак?

Инсоннинг дунёқараши, қадриятлари ва хулқ-атвори фақат оила ёки таълим тизимида эмас, балки у ҳар куни кузатаётган ахборот, маданият ва оммавий муҳит таъсирида ҳам шаклланади.

Мухлислар ҳам халқнинг бир қисми. Улар ўзлари қизиққан спорт, санъат, медиа ва машҳур шахслар орқали муайян ғоялар, муносабатлар ва қадриятларни онгли ёки беихтиёр қабул қилади. Шунинг учун маънавий-маърифий ишларнинг вазифаси одамларнинг қизиқишларини чеклаш эмас, балки айнан шу муҳит орқали миллий қадриятлар, ватанпарварлик, одоб-ахлоқ ва ижтимоий масъулият ғояларини сингдиришдан иборат. Агар бу соҳада тизимли ва профессионал ишлар олиб борилмаса, ахборот маконида бегона ғоялар устунлик қилиб, айрим инсонларнинг миллий ўзликка бефарқ бўлиши, маданий илдизлардан узоқлашиши ва бошқа муҳитларга хос хатти-ҳаракатларни кўр-кўрона такрорлашига замин яратиши мумкин.

Сиз видеода кўриб турган ҳолат ҳам шу ҳақда ўйлашга ундайди. Айрим футбол мухлислари оломон психологияси таъсирида ўз миллий мухлислик маданиятидан кўра, бошқа давлатлар ёки маданий муҳитларга хос хулқ-атворни тақлид қилаётганини кўриш мумкин. Бу эса футбол мухлислари ўртасида маънавий-маърифий ишларни янада тизимли ташкил этиш зарурлигини кўрсатади.
Футбол нафақат спорт, балки катта тарбиявий ва ижтимоий майдон ҳамдир. Шу боис бу соҳада миллий ғурур, маданият, ўзаро ҳурмат, масъулият ва ватанпарварликни тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратиш вақти келди.

Маънавият — миллатнинг маънавий иммунитетидир. Миллий ўзлигини англаган, қадриятларига содиқ жамиятгина глобал ахборот оқимида ўз қиёфаси ва шаънини сақлаб қола олади.

Биз мухлислик маданиятини кимдан ва нимадан ўрганяпмиз? У миллий қадриятларимизга хизмат қиляптими ёки бизни ўзлигимиздан узоқлаштиряптими?

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
4,270003
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Photo
Узоқ яшаяпмиз, аммо соғлом яшай олмаяпмиз!

1990–2023 йиллар оралиғида дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 64,6 ёшдан 73,8 ёшгача ошди. Бироқ бу ўсиш билан бирга инсонлар сурункали касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларда ўтказадиган вақт ҳам кўпайди. Соғлом ҳаёт давомийлиги 55,9 ёшдан 63,1 ёшгача ошган бўлса, касаллик билан кечадиган ҳаёт даври 8,8 йилдан 10,7 йилгача узайган. Бугун инсон ўртача умрининг 14,5 фоизини турли хасталиклар билан курашиб ўтказмоқда.
Мутахассислар бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида қонда қанд миқдорининг ошиши, ортиқча вазн ва она-бола овқатланишидаги етишмовчиликларни кўрсатмоқда.

Социолог сифатида бу муаммога қуйидаги ечимларни таклиф қиламиз:

«Маромийлик» умуммиллий ҳаракати доирасида соғлом овқатланиш, меъёрий истеъмол, мунтазам жисмоний фаоллик ва профилактик тиббий кўрик маданиятини кенг тарғиб қилиш.

Мактаб, олийгоҳ, маҳалла ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган узлуксиз маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.

Соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар (қандли ичимликлар, фастфуд, трансёғларга бой маҳсулотлар ва бошқалар) рекламасини, айниқса болалар ва ёшларга қаратилган рекламаларни чеклаш ҳамда соғлом маҳсулотлар тарғиботини рағбатлантириш.

Қандли ичимликлар, юқори калорияли маҳсулотлар ва зарарли одатлар истеъмолини камайтиришга қаратилган ижтимоий ахборот кампанияларини кучайтириш.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзига муносабати ва хулқ-атворини мунтазам социологик мониторинг қилиш ҳамда натижалар асосида мақсадли профилактика чораларини ишлаб чиқиш.

Давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида соғлом ҳаёт тарзини жамиятнинг ижтимоий қадриятига айлантириш.

Соғлом турмуш тарзи бу шахсий танловгина эмас, балки келажак авлод олдидаги масъулият ҳамдир.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
4,270002
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
Бугун аёлларимиз оилада эркакнинг асосий вазифасини фақат таъминотчи сифатида кўра бошлашди.

Бу масала ижтимоий психология, оила социологияси ва иқтисодиёт кесишмасида ўрганилади. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар эркакнинг оиладаги роли фақат моддий таъминотчи сифатида қабул қилинса, бу оилавий муносабатларга бир қатор салбий таъсирлар кўрсатиши мумкин.
Асосий оқибатлар қуйидагилар:
Эмоционал яқинликнинг сусайиши.
Оила психологиясига оид тадқиқотлар (масалан, Жон Готтман ишлари) жуфтлик барқарорлигида меҳр, суҳбат, ўзаро қўллаб-қувватлаш моддий таъминотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини кўрсатади. Агар эркакнинг қадри фақат топган даромади билан ўлчанса, эмоционал алоқа заифлашиши мумкин.
Муносабатларнинг "тижоратлашиши".
Никоҳ ўзаро муҳаббат, ҳурмат ва масъулиятга эмас, балки "сен пул топасан — мен бошқа вазифаларни бажараман" деган шартли муносабатга айланиши хавфи пайдо бўлади. Бу эса ишонч ва шериклик ҳиссини пасайтиради.
Молиявий босимнинг ортиши.
Эркак ўзини доимий равишда даромади орқали баҳоланади деб ҳис қилса, стресс, хавотир ва руҳий чарчоқ кучайиши мумкин. Бу эса муносабатларда жанжаллар эҳтимолини оширади.
Отанинг тарбиявий ролининг камайиши.
Илмий адабиётларда отанинг фарзанд тарбиясидаги фаол иштироки болаларнинг когнитив, ижтимоий ва эмоционал ривожланишига ижобий таъсир қилиши қайд этилган. Агар ота фақат "пул топувчи" сифатида кўрилса, унинг тарбиядаги ўрни кам баҳоланиши мумкин.
Ўзаро ҳурматнинг даромадга боғланиб қолиши.
Ишини йўқотиш, касаллик ёки иқтисодий қийинчиликлар юз берганда муносабатлар жиддий синовдан ўтиши мумкин. Чунки муносабат шахснинг ўзига эмас, унинг иқтисодий имкониятига таяниб қолган бўлади.
Шу билан бирга, бу ҳолатни фақат аёллар қарашининг ўзгариши билан тушунтириш ҳам тўлиқ тўғри эмас.

Замонавий жамиятда иқтисодий шароит, ижтимоий тармоқлардаги идеаллаштирилган тасаввурлар, гендер ролларининг ўзгариши, юқори турмуш харажатлари ва оилавий мулоқот етишмаслиги ҳам муҳим омиллар ҳисобланади. Худди шундай, баъзи эркаклар ҳам аёлнинг ролини фақат уй ишлари ёки фарзанд тарбияси билан чеклаб қўйиши муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Илмий нуқтаи назардан энг барқарор оилаларда эр ва хотин бир-бирини фақат муайян вазифа бажарувчи эмас, балки тенг қадрли шерик сифатида қабул қилади. Бундай оилаларда моддий таъминот муҳим вазифа бўлса-да, у меҳр-муҳаббат, ҳурмат, ишонч, мулоқот ва фарзанд тарбиясидаги ҳамкорлик билан мувозанатлашган бўлади. Шунинг учун эркакнинг оиладаги қиймати фақат унинг қанча маблағ топиши билан эмас, балки масъулиятли турмуш ўртоғи, меҳрибон ота ва ишончли ҳамкор сифатидаги ҳиссаси билан ҳам баҳоланиши оила барқарорлиги учун муҳим омил ҳисобланади.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
6,4700010
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

Video
Профессор Мансур Бекмуродовнинг таъкидлашича, бир вақтлар мадрасаларда фаросат илми алоҳида ўқитилган. Ҳатто бу фан бўйича имтиҳондан муносиб ўта олмаганлар юқори лавозимларга тайинланмаган.
Бу тарихий тажриба бир саволни ўртага ташлайди: бугунги кунда фаросатга бўлган эҳтиёж ўша даврдагидан ҳам катта эмасми?
Ҳозир таълим тизимига энг замонавий технологиялар, рақамли кўникмалар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича янги йўналишлар жорий этилмоқда. Бу, албатта, замон талаби.
Аммо технология қанчалик ривожланмасин, уни тўғри қўллаш учун инсонда фаросат, вазиятни теран англаш, танқидий фикрлаш ва оқилона қарор қабул қилиш қобилияти бўлиши шарт.
Шу нуқтаи назардан, фаросат илмини олий таълим муассасалари ўқув дастурларига ҳамда вазирлик ва идоралар ходимларининг малака ошириш курсларига киритиш ҳақида ўйлаб кўриш айни муддао бўлар эди.
Чунки XXI асрда муаммо маълумот етишмаслигида эмас, балки мавжуд маълумотдан оқилона хулоса чиқара олишдадир.

Тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
8,640006
Xidirov formati logo
Xidirov formati

02 Eyl 2026 22:09

“Одамларнинг бошини рақамлар билан тўлдириб ташланг. То безиб кетгунларича уларни осон ҳазм қилинадиган, бегуноҳ фактлар билан тўлдиринг. Бу фактлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмасин, аммо уларга ўзларини жуда билимли ҳис қилиш имконини беринг. Улар ҳатто фикрлаётгандек ва олдинга интилаётгандек туюлади, гарчи аслида жойида тўхтаб турган бўлса ҳам. Одамлар бахтиёр бўлади, чунки уларнинг онги фактлар билан тўлган, бу фактлар эса ўзгармас нарсадек кўринади. Лекин уларга фалсафа ёки социология каби «хавфли» мавзуларни берманг. Худо сақласин, агар улар хулоса чиқаришни ёки умумлаштиришни бошлаб юборишса!

Имкон қадар уларга кўпроқ спорт, ўйинлар ва кўнгилочар машғулотларни беринг. Ҳар қандай одам доимо бирор машғулот билан банд бўлсин, шунда унга фикрлашга ҳожат қолмайди. Яна ва яна янги спорт турларини ўйлаб топинг, спортни ҳаддан ташқари оммалаштиринг! Расмли китоблар кўпайсин. Фильмлар кўпайсин. Аммо ақл учун озуқа тобора камайиб борсин. Натижада қониқмаслик, ички беқарорлик пайдо бўлади. Йўллар одамларга тўлиб кетади, ҳамма қаергадир шошади, лекин қаерга кетаётганининг аҳамияти қолмайди. Улар ёқилғи излаб сарсон бўлишади. Шаҳарлар туристлар лагерларига айланади, одамлар эса тоғ шамоли ёки денгиз тўлқинлари каби бир у ёққа, бир бу ёққа бетартиб ҳаракатланувчи кўчманчиларга айланади. Бугун у шу хонада тунар, кеча сиз, ундан аввал эса мен тунар эдим.

Одамлар аста-секин сокин, юввош ҳайвонларга айланади. Кейин эса улар ўзгаларнинг хоҳишини сўзсиз бажаради...”

— Рэй Брэдбери, «Фаренгейт бўйича 451°» (1953).

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!
6,970009
Xidirov formati logo
Xidirov formati

31 Ağu 2026 14:30

Video
Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда ўзини психолог ёки мотиватор сифатида кўрсатаётган, аммо илмий асосга эга бўлмаган шахслар томонидан берилаётган маслаҳатлар тобора кенг тарқалмоқда. Афсуски, айримлар, хусусан аёллар ҳам, бу каби контентни танқидий таҳлил қилмасдан қабул қилмоқда. Натижада мураккаб оилавий муносабатлар ҳам ҳиссиётга асосланган, соддалаштирилган тавсиялар билан ҳал қилиниши мумкин, деган нотўғри тасаввур шаклланмоқда.

Статистикага кўра, Ўзбекистонда ажралишлар сони ҳам юқори даражада қолмоқда. Масалан, 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 39,3 мингта оила ажрашган. 2025 йилга келиб мамлакатда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, салкам 50 мингдан ортиқ никоҳ бекор қилинган.

Албатта, ажралишларга иқтисодий қийинчиликлар, оилавий низолар, зўравонлик, мулоқот муаммолари ва бошқа кўплаб омиллар таъсир қилади.

Шу билан бирга, мутахассислар рақамли муҳит ва ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган психологик контент одамларнинг оилавий қарорларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди.

Шунинг учун ҳар қандай маслаҳатни ким бераётганига, унинг илмий асоси ва муаллифининг малакасига эътибор қаратиш, энг муҳими эса танқидий фикрлашни йўқотмаслик зарур.

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров
4,750006

Showing 30 of 41 posts

Derecelendirme

Giriş yapılması gerekli

Frequently Asked Questions

Xidirov formati Telegram kanalı ne hakkında?+

Xidirov formati (@xidirovformat), tgdio üzerinde DJ Mixleri kategorisinde listelenen bir Telegram kanalıdır. Abone olmadan önce sıralama, puan, yorum ve gönderilere bakın. Şu an tgdio üzerinde yaklaşık 367 abonesi var.

Xidirov formati (@xidirovformat) kanalına nasıl katılırım?+

tgdio üzerindeki kanal profilini açın, Join / Open in Telegram ile @xidirovformat abonesi olun.

Xidirov formati iyi bir DJ Mixleri kanalı mı?+

tgdio üzerinde katılmadan önce Xidirov formati puanını, yorumlarını ve sıralamasını kontrol edin. Şu an tgdio üzerinde yaklaşık 367 abonesi var. Benzer DJ Mixleri kanallarla karşılaştırın.

Xidirov formati istatistiklerini nerede görürüm?+

tgdio üzerinde @xidirovformat sayfasını açın: abone istatistikleri, sıralama, puan ve gönderiler.