Нега шундоқ ҳам кучли бўлган, ўзи уй қила оладиган ўғилга уй солиниб, қиз шўрлик биргина бошпанасиз қолмаслик учун калтак остида яшашга мажбур қилинар экан?!
Эсимда, қишлоғимизда бир ёлғиз ўғил, отадан қолган, ўзи бир дона мих қоқмаган дабдабали ҳовлида яшарди.
Кичкина синглиси жуда ноинсоф одамга тушиб қолиб, маълум муддат болалари билан ота ҳовлига сиғинишга мажбур бўлган. Ака жанавор хотини билан шу синглисини амаллаб кетказиш учун бошига солмаган куни қолмаганди.
Бир сафар ўша ҳовлига ўйнаб чиққанимда турмуши ўхшамай турган опа: "Ўғлимга узиб егани қўйишмади-ю, ўша гилос дарахтини дадам билан ўзим эккандим", - деганди.
Унчалик тушунмасам ҳам, хафа бўлиб кетгандим.
Шу кунларда бир танишим болалари билан бошпанасиз сарсон, дадаси эса ўғил неварасигача ҳовли қилган.
Мезонларимизни ҳеч тушунмайман.
@qizingizyozdi










