🔔 Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида “Йўл ҳаракати интизоми – болаликдан бошланади” шиори остида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимини оширишдан иборат.
Учрашув давомида туман ЙҲХБ бошлиғи А.Пирдавлатов томонидан ўқувчиларга:
🔻йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш тартиби,
🔻светофор ва йўл белгиларига амал қилиш,
🔻пиёдаларнинг мажбуриятлари ва хавфсизлик қоидалари,
🔻велосипед ва бошқа воситалардан фойдаланишда эҳтиёт чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар автомобиль бошқармасликлари кераклиги, бундан ҳуқуқбузарлик аянчли оқибатларга олиб келиши тўғрисида таъкидланди.
📱 📱
https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱
https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ